Гумон



Роҳатали рўпарасидаги эшик тепасига осилган соатга қараб дақиқа санаб ётарди. Соатнинг аста чикиллаши унинг юрагига ваҳима соларди. Салима соат иккида ишдан чиқиши керак, ўн беш дақиқада уйга етиб келарди. Соат 14 дан 25 дақиқа ўтаяпти. Ундан дарак йўқ. Йўл-йўлакай тўхташ ҳам одати йўқ.  Иши тугаши билан уни интиқ кутаётган турмуш ўртоғи ёнига югуради. 
Роҳатали эшикка термулиб ётиб кўзи тешилай деди.  Ёнгинасида усти ёпиғлик турган термосдан чойдан қуйиб ичди. Азонда дамланган чой ҳали ҳам қайноқ. Тушликда ҳар куни қайноқ овқат ичади. Термосда  турган қиймали маставани очиб кўрди.

“Дуэл”да рақибларни руҳи билан ҳисоблашиш керак



“Дуэл” лойиҳаси кўпгина тадбирлардан фарқли ўлароқ, ўз зиммасидаги вазифани оқламоқда. Навбатдаги беллашувни очиб берган Нодира Афоқованинг ингичка шеърлари-ю, Дилором Эргашеванинг замонавий ғазаллари шеърият оламига қадам қўяётган кўпгина ёшларга дарс бўлди. Айниқса, Нодира опанинг “бепушт оғушлар...”, “бу итлар айшини сурса...” иборалари  инсониятга тутилган кўзгу каби янгради.
Кейинги жуфтлик Мажнуна билан Шоҳсанам Нишонова. Тўғриси, уларнинг шеърларида фарқ катта. Аввало, шуни айтишим керакки, бундан кейин рақибларни руҳи билан ҳисоблашиб танлаш керак. Бири тоғдан келиб, бири боғдан келиб турса, одам анча қийналади. Ва даврага чиққан рақиблар бир-бирини тўлдириб кетиши, фақат ўзини эмас томошабинни ҳам тушиниши, аудитория муҳит  билан ишлаши керак.

Ҳикматли бир қиш куни


Муаллиф: Кейт Шопен (Америка ёзувчиси)
Инглиз тилидан Қандилат Юсупова таржимаси


Поезд роппа-роса бир ярим соатга кечикди. Менга ҳамроҳ бўлиб келган икки-уч нафар йўловчи эрталабки соат олтида бундай изғирин, ачитқи ҳавода келгандан кўра, яна бир оз аввалги жойимизда қолсак дуруст бўлармиди, дея бир-бирларига норози тўнғиллашганларича поезддан туша бошладилар. Бироқ қаршимизда Эмил Сутирнинг иссиққина ошхонаси ўзини кўз-кўз қилиб турарди. Биз Эмилнинг ошхонасида ҳарҳолда бироз исиниб олсак бўларди. Яна овқатланиб ҳам олмасак бўлмайди. Йўлдан очқаб келган биз каби ҳориган йўловчилар учун бу ошхонада чўчқа гўшти ҳам, қайнатилган тухуму қовурилган жўжа ҳам, борингки, денгиз чиғаноғию мазали қаҳваларгача ҳамма-ҳаммаси исталган пайтда муҳайё турарди. Негадир шунга астойдил умид қилиб, ичкарига кирдик.
  • Яндекс.Метрика