Танлов ғолиблари!



Жек Лондоннинг "Мартин Иден" асарига тақриз ёзиш бўйича эълон қилган танловимиз ғолиблар билан танишинг:

🥇 Бирнинчи ўрин — Илҳом Салимов
🥈 Иккинчи ўрин — Гулҳаё Уралова
🥉 Учинчи ўрин — Шоҳрух Усмонов

Танловда иштирок этган барчага ўз миннаддорчилигимизни билдириб қоламиз!

Шоҳрух Усмонов тақризи



Мартин Иден фожеаси

“Далли туғён,
Аламкор бир ҳис
Сиғдирмади уни заминга”
(Анвар Обиджон)


Буюк инглиз ёзувчиси Жек Лондоннинг “Мартин Иден”  романи асосан автобиографик асар ҳисобланади. Роман худдики муаллифнинг иқрори янглиғ ёхуд воқеалар марказида турувчи бош қахрамон тақдири орқали ўз келажагини башорат қилишга урингандай таассурот қолдиради.

Гулҳаё Уралова тақризи



Етуклик ҳайратлари 

Инсон боласи енгилиб, енгилганига рози бўлиб кетавериш учун яратилмаган.Одамзодни янчиб ташлаш мумкин лекин уни енгиб бўлмайди.
Эрнест Ҳемингуей


«Мартен Иден»ни ўсмирлик давримда ўқиб чиққандим.Ёши улғайгани сари инсоннинг ҳайратлари ҳам каттариб боришига яна бир бора амин бўлдим.Чунки илк ўқиган пайтимдаги таассуротим беғубор туйғулар билан,яқинда ўқиб чиққандагиси эса чўнг изтироб билан суғорилган.Бир сўз билан айтганда, роман Юрак қони билан ёзилган.Романни ўқиб, дастлаб ўзимдан уялдим

Илҳом Салимов тақризи



Мартин Иден

Бу китоб жисму фиғонимдир менинг,
Бу калом жону жаҳонимдир менинг.


Юқоридаги  Григор Нарекатсига тегишли. Шунингдек, Чингиз Айтматовнинг “Асрга татигулик кун” китобига эпиграф қилиб олинган. Мен эса ҳар сафар “Мартин Иден” ни эслаганимда хаёлимдан шу байт ўтади. Ҳар бир китобхоннинг адабиётга олиб кирган бир китоби, ҳар одамнинг яшашни бошлатган бир воқеаси бўлади. Қолган умри давомида қанчалар кўп ва яхши китобларни ўқимасин, қанчалар қайғули ва шодон кунларни яшамасин, бир китоб ва бир ҳодиса энг муҳимлигича қолаверади. “Бу китоб  жисму фиғонимдир менинг…”

Куй сеҳри


Рус тилидан Назира Жўраева

Кеч кирганида дераза олдига келиб ўтираман-да, шуъладан тўқ қизил тус олган булутларнинг уфққа чўкишини томоша қиламан. Майсаларга шабнам тушиб сўлғин тус олгандек сезаман ўзимни, буғдой бошоқчалари эгилгандек бошимни қуйи соламан.
Шундай пайтларда доимо деворда осиғлиқ эски скрипкани оламан-да, созлай бошлайман. Билмайман, қандай қилиб бўлса-да, созанда бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман. Овозлар, оҳанг, куй – ҳаммаси дарҳол ўз-ўзидан чиқа қолади. Охирига бориб нима чалганимни ҳечам эслолмайман.

Халқ


Яқин ўтмиш кунларининг бирида.

Орқаси очиқ юк машинаси кўприкдан ўтди-ю чийиллаб тўхтади. Орқа тарафдан аввал сумканинг ерга тушгани, сўнг эса хром этикнинг тапиллаган товуши қулоққа чалинди. Ва дароздан келган, қисиқ кўзли, қотма йигит ҳайдовчига чуқур миннатдорлик билдириб, йўлни кесиб ўта бошлади. Аскарча кийинган йигитнинг ҳозирги ҳолатига тушуниб бўлмас эди - устидаги кийимига ҳамда соғинчдан энтикиб турган кўзларига қараб туриб, узоқ йиллардан бери уйни кўрмаган одамни; оқ-оппоқ оқариб турган ангорига, юрганда сал-сал чайқалиб, асабий қадам ташлашига қараб бирор фалокат туфайли уйга шошаётган одамнинг ифодасини ҳам туйиш мумкин эди.

Авлиё тут


(Мистик-фантастик ҳикоя)
Бисмиллоҳи Раҳмони Раҳим. Оллоҳим барча неъматларингга шукур бўлсинки, ушбу ҳикоямни ўтган барча азиз авлиё ва анбиёларнинг поки руҳларига бағишлайман.
Муаллиф

Қадим замонларда Ғарб билан Шарқ қитъаларини бирлаштириб турувчи карвон йўли бизнинг Термиз шаҳримиз орқали ҳам ўтганди. Хитойдан то Афғонгача бўлган манзилни босиб ўтувчи бу буюк “Ипак йўли” карвонларида қимматбаҳо сара моллар олиб ўтиларди. Бизнинг заминдан ҳам ўтувчи бу кўҳна карвон йўлида, кўплаб сир-синоатларга бой воқеалар рўй берган. Бугун ҳикоямизда айнан ана шундай ғайриоддий воқеалардан бири ҳикоя қилинади.

Тоғлик қиз


Қирғиз тилидан Авлиёхон Эшон таржимаси

У қўшиқчи эмас. Ёшлар тўпланган кечаларда қўшиқ айтиб бер, деган қистовга «Қўшиқ айтишни билмайман, билганимда, айтган бўлардим. Унинг ўрнига кўрган-билганларимдан қизиқроғини сўзлаб бераман», – деб қутилиб қолади. Лекин ёлғизлигида тўрт қатор шеърни секин хиргойи қилиб юради.
Асман бизнинг қўшнимиз. Ўттизга чиқиб қолганига қарамай, менга ўзининг тенгқуридай муомала қилади. Уйидагилар уйланиш ҳақида гапиришса, ўрнидан туриб, индамай чиқиб кетади. Одатимга кўра, бўш пайтимда қўшнимизникига кирдим.
  • Яндекс.Метрика