Саҳифалар
Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Декабрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Авлиё тут


(Мистик-фантастик ҳикоя)

Бисмиллоҳи Раҳмони Раҳим. Оллоҳим барча неъматларингга шукур бўлсинки, ушбу ҳикоямни ўтган барча азиз авлиё ва анбиёларнинг поки руҳларига бағишлайман.
Муаллиф

Қадим замонларда Ғарб билан Шарқ қитъаларини бирлаштириб турувчи карвон йўли бизнинг Термиз шаҳримиз орқали ҳам ўтганди. Хитойдан то Афғонгача бўлган манзилни босиб ўтувчи бу буюк “Ипак йўли” карвонларида қимматбаҳо сара моллар олиб ўтиларди. Бизнинг заминдан ҳам ўтувчи бу кўҳна карвон йўлида, кўплаб сир-синоатларга бой воқеалар рўй берган. Бугун ҳикоямизда айнан ана шундай ғайриоддий воқеалардан бири ҳикоя қилинади. 
Болалигимда “Паттакесар” маҳалласида инсонлар томонидан “Авлиё тут” номи билан аталувчи дарахтни тарихи мени анча вақтдан буён қизиқтириб келарди. Бу дарахтни номи ва диний маросимлар нима сабабдан ушбу дарахт ёнида амалга оширилиши кўпдан буён мени ўйлантирган мавхум ходиса эди. Ёши улуғлар турли ривоятларни айтган бўлишса-да, барибир бу сирни тўлиқ англашимга ёрдам беролмасди. Ниҳоят кунларнинг бирида бобом сўрида ўтирганча, Имом Исо Ат-Термизий ҳазратларининг ҳадисларини мутолаа қилиб ўтиргандилар.
Мен болаларча олдиларига чопқиллаб келдим-да, болаларга хос қизиқиш билан китоб саҳифасига қарадим. Бироқ араб тилини билмаганим сабаб, китобдаги сўзларни ўқий олмадим. Бобом меҳрибонларча бошимни силаб, китобни ёптиларда сўри четига охиста қўйдилар. Мен эса савол назари билан бобомга қараб турардим. Бобом нима саволим борлигини сўрагани захоти шошганча бидирлаб дедим:
-Бобожон, нима учун ана у маҳалладаги тутни ҳамма “Авлиё тут” дейди. Дўстларимни айтишича, у ерда кечқурунлари жинлар базм қилишармиш. 
Бобом ўйчан нигоҳини узоқ-узоқларга қадаганча, сукут сақлаб турдилар-да, кейин чуқур ҳурсиниб қўйдилар. Мен гарчи тезроқ жавоб олишни истасам-да, бобомнинг савлати туфайли қайта савол беролмай туравердим. Ўтмиш хотираларини ёдга олган бобом мени унутгандек эди гўё. Кейин узун оппоқ соқолларини охиста силаб қўйди-да, майин ва ҳирқироқ, айни лаҳзада, виқорли товушда секин гап бошладилар. Менинг бутун вужудим қулоққа айланиб, қизиқарли ривоятни тинглай бошладим:
-Бўтам, бу муқаддас қадамжода жин-ажиналар ин қурмайдилар. У ернинг тарихи жуда узоқ замонларга бориб тақалади. Бир вақтлар бу азиз маконлардан, савдогарларнинг карвон йўллари туташ бўлган. Афғон шаҳрининг Балх мозор шаҳрига ўтувчи карвон учун қулай Жайхун дарёсининг ўзани саёз ва эни тор бўлган жойидан шу ерлик аҳоли карвонни моллари билан олиб ўтиб қўйишаркан. Кунларнинг бирида ана шундай карвон дарёни кесиб ўтиш учун тўхтаганда, пешин намози вақтига тўғри келибди. Карвонда бир етук улома ҳам бўлган экан. Ёзнинг саратонида оллов янглиғ иссиқ уфуриб турган қумлоқда, намоз ўқимоққа ҳозир бўлганларга имомлик қилаётган уламо намозни адо этишгач, жамога юзланганча хансираб, базўр овозда дебди:
-Бу жойлар жазирама бўлгани сабаб, инсон силласини қуритмоқда. Бу ерлар келгусида, салқин ва намозгоҳга айланиши, карвондагилар хордиқ олиб, нафас ростлашлари учун бу ерга тут кўчатини ўтқазмоқчиман. 
Авлиё карвонда ўзи билан олиб келаётган бир нечта тут кўчатининг новдаларини шу ерга қадабди. Сўнгра карвон Авғон томон ўтиб кетишибди.
Йиллар ўтиб, ўша авлиё яна сафар хизмати билан келган чоғда, ўз қўллари билан қадаган тут кўчатлари барқ уриб, яшнаб, чинордек катта дарахтига айланиб, карвондагилар хордиқ чиқарадиган манзилгоҳга айланганини кўрибди.
Авлиё аҳолига бу ерда масжид барпо этишни даъват қилибди. Сўнгра яна ўз йўлида давом этиб, Афғон юртига ўтиб кетибди. Ерлик аҳоли туркманлар масжидни ҳашар йўли билан бунёд қилибдилар. Тутни эса, эъзозлаб, “авлиё тут” дея атай бошлашибди. Орадан жуда кўп вақтлар ўтиб, балки 100 йил, балки 200 йиллар ўтгач, тут ёнида шифобахш булоқ пайдо бўлибди. Замзам сувидек бўлган бу обиҳаёт минглаб хасталикларга шифо экан. Кўплаб шаҳарлардан хасталик билан келган инсонлар ушбу булоқ сувидан шифо топишаркан. Бефарзанд кишилар эса, фарзанд тилаб, тутга боғичлар илиб қўйишар, фарзандлик бўлгач, боласининг либосидан бир қийқим илиб кетишаркан. Йиллар ўтиб, чор Россияси босқини даврида бу ерлар буткул бузиб ташланди. Ўтроқ аҳоли бўлган туркманлар ҳозирги кунга қадар бу тутни ардоқлашади.
-Бобожон, бу тутни мевасини еса ҳам бўладими?
-Албатта, бўталоғим. Тут дарахтининг меваси минг дардга даво ҳисобланади.
Онамни бизни тушликка чақирган овозидан кейин, бобо ва невара уйимиз томон юрдик. Ривоятни ҳали давоми бор, азиз китобхон.

Саидов Сафарали бобо сўзларини оққа кўчирувчи Зебо Зейнур