Саҳифалар
Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Декабрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Гулҳаё Уралова тақризи



Етуклик ҳайратлари 

Инсон боласи енгилиб, енгилганига рози бўлиб кетавериш учун яратилмаган.Одамзодни янчиб ташлаш мумкин лекин уни енгиб бўлмайди.
Эрнест Ҳемингуей


«Мартен Иден»ни ўсмирлик давримда ўқиб чиққандим.Ёши улғайгани сари инсоннинг ҳайратлари ҳам каттариб боришига яна бир бора амин бўлдим.Чунки илк ўқиган пайтимдаги таассуротим беғубор туйғулар билан,яқинда ўқиб чиққандагиси эса чўнг изтироб билан суғорилган.Бир сўз билан айтганда, роман Юрак қони билан ёзилган.Романни ўқиб, дастлаб ўзимдан уялдим.Сабаби, салгина муваффақиятсизлик ҳам руҳимни букиб, умидларимни синдириб қўярди.Мартин эса ёлғизликка, очликка,яқин кишиларининг(аслида қалбан яқин эмас)ишончсизлигига ҳам қарамай ўз мақсади йўлида собит тура олди.Мақсади йўлидаги жараён,йўл у учун муҳим эди.Музаффарлик либосини кийгач эса у ҳаётидаги сохталиклар-у иккиюзламачиликлардан ҳоли-чин Инсонни қидиради.

Мартин китобий илмлар ортидан қувиб,ўзини кибор жамият кишиларига эргашмаганида минг карра бахтлироқ бўлишини ич-ичидан ҳис қилади.Роман романтизм ва шафқатсиз реализм билан омухталашган.Бу Жек Лондоннинг ҳаётийлик тўлқинларида сузган,саҳифаларида ҳақиқат,машаққат сўзлари яққол акс этган асари.Асар сюжетида ,композитсион қурилишида оригиналлик кучли.Роман бош қаҳрамони Мартин Руфнинг севгисини қозониш учун тун-у кун ўқийди,буржуазия маданиятига мослашиш мақсадида китобни ҳаёт йўлини ёритгувчи маёқ каби кўради.Бироқ у яна бир нарсани-ўзи севиб мутолаа қилаётган китобларни ўзи ёзиши мумкинлигини англайди.

Романни ўқиш давомида Мартин руҳафзоси билан яшадим.Унинг ҳаётий қарашлари,олийжаноблиги,қисқа вақт ичида илм бобида ўзи эъзозлаган одамлардан-да ўзиб кетгани,газета-журналларга асарларини юборганда кетма–кет рад жавоби олганда ҳам умидсизликка тушмагани, аксинча,умидсизликдан умидни ярата олгани мени ўзига боғлаб қўйди.Мартин -реалист.У ҳаётга реаллик кўзлари билан қарайди.У нафратланган буржуазия эса ана шу соф реалликдан, ҳаётдан чўчийди.Буни асарни ўқиш мобайнида Мистер Бетлер,Судя Блоунт,Мистер Хиггинботам,Герман Шмид ва минг афсуслар бўлсинким,Руф образида кўрдим.Дастлаб,Руф образини чиндан яхши кўриб қолгандим.Бироқ энг оғир лаҳзаларда Мартиндан юз ўгиргани,яъни уни ўз синфий ғояларига, синфий бидъатларига қул қилмоқчи бўлганида, Мартин рад жавоби бергач,уни тарк этганидан сўнг қалбимда битмас-туганмас оғриқ пайдо бўлди.Мартин машҳурликка эришгач, бош эгиб қайтиб келганида этни жунжиктирар даражадаги совуқлик Мартин ва  ўз дилимда ўрнашиб олганини сездим.

Мартин муҳаббат ва Руфгина замон синовларига дош бера оладилар, деб ўйларди. Мартин энг биринчи навбатда ижодкор эди,у Руфдан чин маънода унга қалбан елкадош бўла оладиган,ёзганларига холис муносабат билдирадиган ,уни қулоқлари билан эмас,Юраги билан тинглайдиган Кўнгилдош бўлишини кутади. Асар интиҳосига келиб титраб кетдим.Сабаби,Мартиннинг кўнгли Утопия (бўшлиқ) ичра кимсасиз бўлиб қолди.У шу пайтга қадар сиғиниб келган бари саробга айланганди…Бир дўстим Мажнун ҳолига тушиб қолиб моҳиятидан узоқлашганини,бобоси вафот этганида ҳам,акаси дарахтдан йиқилиб тушиб майиб -мажруҳ бўлганида ҳам йиғлай олмаганини айтиб берган эди..Романни ўқир эканман,ўзига,ўзлигига мутлақо ёт бўлган дунёда руҳан зўриққан Мартин Иденни ана шу ҳолатда тасаввур қилдим.Инсоннинг  бош ўзаги -Руҳ,у ҳамиша Руҳ воситасидагина ўзини ҳур ҳис қилади,агар руҳониятига муҳтож бўлса -ю, эҳтиёжи қондирилмаса, чинакам фожеа аслида мана шу..Романдаги кулминатсион нуқта Мартиннинг Морзилар хонадонидаги илк ташрифида ўз ифодасини топган.У ҳашаматли уйни томоша қиларкан,девордаги мойбўёқ билан ишланган сурат унинг эътиборини тортади.Сувратда қудратли денгиз тўлқинлари соҳилдаги қояга урилиб парча–парча бўлаётгани тасвирланган эди.

Мартин гўзал манзарага маҳлиё бўлиб сувратга яқинроқ боради.Бироқ яқин келганда ўша гўзаллик бирдан ғойиб бўлиб турфа бўёқлар билан чаплаб ташланган расмга гўзаллик дея алданиб қолганини сезади.Асарни ўқиш жараёнида ана шу чаплаб ташланган сувратни Буржуазия ва унинг вакилларига ўхшатдим.Мана шу кичик тасвир ўзига хос фалсафий–эстетик мақсад ҳамда муаммо ечимини уйғунлаштириши орқали ўзгача бадиийликни юзага келтира олган.Мартин ҳаёти давомида учратган ягона ИНСОН-Ресс Бриссенден. Сил тинкасини қуритган,аммо руҳан тетик бу қаҳрамон ўлимдан қўрқмаслиги, ҳаётни унинг барча кўринишлари билан севиши билан эътиборимни тортди.Фақат Бриссенденгина Мартиннинг истеъдодига юқори баҳо бериб уни «ҳақиқий одамлар »билан таништиради,унинг буржуа ҳукмрон биқиқ ҳаётига тоза ҳаво олиб киради.Романдаги Гертруда,Мериэн образлари ҳаёти иккиюзламачи инсонлар билан боғланган сиқиқ муҳит ичида яшаётган ожиза аёллар  образи.

Мартен Иденда Жек Лондон ўз руҳиятида,кўнглининг ички туғёнларида сузган чинакам оғриқларини ифодалай олган.Асарда буржуазия вакилларининг чиркин юзи, инсоннинг дунёдаги ўрни аёвсиз тарзда очиб ташланган.Роман интиҳосида беихтиёр Чингиз Айтматовнинг “Оқ кема” қиссасини ёдга олдим.“Оқ кема” хотимасида муаллиф томонидан айтилган шундай жумлалар бор:«Сен ўз эртагингдаги балиқ каби сузардинг,бўталоғим.Биласанми,Сен ҳеч қачон балиққа айланиб қололмайсан ва Иссиқкўлгача сузиб боролмайсан..»Мартин ҳам сўнгги Нажотни Денгизда кўради.Суинберн ўз мисраларида Мартин қисматини олдиндан башорат қилган эди,гўё:

Шукрона айтамиз, юрак мангуга,
Талпинмай тин олгай, деб ахир бир кун.
Шукрона айтамиз, Денгиз сувига,
Жамики дарёлар жо бўлганичун..

У чўкаркан,тобора оппоқ нур таратаётган хаёл уммонида сузаётгандек сезади ўзини. Мартин руҳидаги бор кишанлардан халос бўлган эди, у енгган эди..
У Озод эди!
Руҳан Озод эди..
Асарни ўқиб тугатдим-у,енгил тин олдим..