Оқ сукунат


Рус тилидан Гулноз Мўминова таржимаси

—Кармен яна икки кун судралишгаям ярамайди.
Мейсон муз парчасини туфлаб ташларкан, шўрлик жониворга беписанд қараб қўйди. Кейин итнинг панжалари орасида қотиб қолган муз бўлакларини тиши билан тозалай бошлади.
— Жимжимадор лақабли қанча итларга дуч келган¬ман, одатда улар ҳеч нарсага ярамайдилар, — у ўз ишини тугатиб, итни нарига итарди. — Улар заифлашадилар ва охир оқибат ҳаром қотадилар. Сен оддийгина Касяр, Сиваш, Хаски лақабли итлар билан қандайдир кўнгилсизлик юз берганини сира эшитганмисан? Ҳеч қачон!

Яшашга ҳақингиз бор


Франсуз тилидан Жаҳонгир Санақулов таржимаси

–Яхши қиз?
– …
– Яхши қиз, Лионга боряпсизми?

Мен қаршимда ўтириб гапга тортишга тиришаётган одамга қарадим. У чамаси қирқ ёшни қоралаб қолган одам бўлиб, жаноблардек яхши кийинган, аммо кўримсизгина эди. Андак оқ оралаган сарғиш сочларига кўзим тушди, нигоҳларида истеҳзо бордек. "Кўча-кўйда безорилик қиладиган шилқимлардан бири бўлса керак» деб ўйладим ўзимча.
  • Яндекс.Метрика