Френк


Корейс тилидан Отабек Йўлдошев таржимаси

1
Гапнинг пўскалласини айтганда: мен Френк билан умуман учрашмаганман. Ҳатто асл корейсча исмини ҳам билмайман. Тасаввурим эримнинг у ҳақида айтиб берган гаплари доирасидагина эди. Улар болалик чоғларида ёнма-ён уйда яшашган, карате тўгарагига бирга қатнашган ва ёшлари улғайгач ҳам елкама-елка бўлишган. Френк бундан йигирма йил аввал Канадага кўчиб кетди ва кичикроқ автомобил эҳтиёт қисмлари магазинини бошқармоқда. У қайнотамнинг опасининг ўғли бўлиб, Канадага кўчиб кетгач исмини Френк деб ўзгартириб олган эди. Бу менинг Френк ҳақида бор билганларим
  • Яндекс.Метрика