Хайрлашув мактуби


"Оролдаги Одамлар" туркумидан

Оролдаги дўстим, сенинг исмингни ҳам билмай сен билан хайрлашмоқдаман. Бу чалкаш йўлларда қайтиб учрашамизми, йўқми, билмайман. Дуч келган тақдирда ҳам бошқа дўстлар сингари бир-биримизга айтадиган сиримиз бўладими, йўқми, буни ҳам билмайман. Мени дўст деб қабул қилдингми ёки ёцираб турдингми, бу ҳам менга қоронғу... Сафарга отланар еканман, ёдимни турли хил хаёллар чулғаган еди, уларнинг исботи ўлароқ сен қовоқларингни очмасдан бизни қарши олдинг ва уйга бошлаб кирдинг. Хоналар билан таништирар екансан, “унчалик хушламадиёв” деган хавотирда бўлдим. Aммо кечки овқатда етагингга осилиб, ҳарҳаша қилаётган қизчангни кўриб сени ҳаминқадар тушундим ва ҳовлидаги суҳбатда мени ҳаяжонга солишга ҳам улгурдинг. Тўғрида, фарзанди нуқсон билан туғилган онага осон емас, ахир!
Ўқишимни сўрадинг, айтдим. Тенгдошлигимизни билиб иккимиз ҳам бироз ҳижолат чекдик. “Қиз пайтим тўмпоқ едим, кейин азиб кетдим” - дейсан, қақроқ лабларингга ёлғон кулгу чақириб. Ва яна
- Турмушга шиқмаденгми? – дейсан.
- Йўқ, енди-да… – дейман, дунёни олифта шаҳарнинг қаричи билан ўлчаб.
Сен ҳам ичингдагини, айтасан-қўясан:
- Турмуш қурувинг шартми? Шундай журганинг дурусғуй – деб.
Нима дейишни билмай қолдим... жуда ноқулай бўлдим. Ё сенинг тилингни яхши тушунмадимми, деб юзингга тикилдим. Чеҳрангдаги маъно қотиб қолгандек, лабларинг қимтилган, нигоҳларинг оғир еди.
- Қизчангиз неччи ёш? – сўрадим охири суҳбатни ўнглашга уриниб.
- Уш ёшда – дединг ва - аввалгиси ўғил еди, ўлди…
Ортиқ чидамадим… Ичкарига отилдим…
Мен сенинг оғриқларингнинг бир заррасини ҳис қиламанми, йўқми. Бироқ сенга меҳрим тушди. Четдан туриб хатти- ҳаракатларингга назар ташлайман. Бироз жаҳл аралаш қадам олишинг ва фақат қизинг олдида унутилган ташвишларинг кўнглимда ботиқ из қолдирди. Ёдингдами?! Кунларнинг бирида келинлик хонангга бошлаб бординг. “Буларни кўр!” деб, шарқона либослар, дўппи, дутор ҳамда чанқовузга ишора қилдинг. 
- Булар келинлик либосларингизми?
- Йўқ, мен буларни кийиб қўшиқ айтаман - дейсан, гўё менинг бунгача бўлган тасаввурларимни чиппакка чиқариб.
- Чанқовуз ҳам чаласизми? – Хаёлларим деразасидан офтоб кўрингандек саволга тутаман.
- Ҳа, чанқовуз онамники. Онам ҳозир шифохонада. Кўкрак саратони бўлган...
- Худо шифо берсин! – Дейман, баҳор офтобига алдангандек, хижолат тортиб.
- Уш ойдан бери юбормайди… - дейсан айвонда ўтирганларга ишора қилиб. - кўргани боролмадим…
- Опа-сингилларингиз борми? Улар бориб туришгандир?
- Тўрт қизмиз. Икковини қўлда бубаги бор шиқолмайди, менинг аҳволим бу… - ----дейсан менига тушунарли гапириш учун ўз тилингга ўзбекча аралашитириб.
- Ерингиз юбормайдими? - дедим. 
- Унинг унша иши жўқ... - индамайди. Aнгладим, гап қайнонанг ҳақида кетар еди. Бир сўз деёлмадим. Aхир бу сенинг оиланг, бу сенинг ҳаётинг еди.
- Ўзингиз ёқтириб турмуш қурганмисиз, сўрадим.
- Мени олиб қочғанғуй. Мусиқа мактабда ўқиб жургандим, жигитим бор еди. У олиб қочувиға тўрт кун қолғанда бу олиб қошди.
Оролдаги дугонам, мен сенга таскин беролмадим. Иккимизнида овутиш учун.
- Қўшиқ айтиб беринг, дейман дуторни қўлимдан қўймай. Сен дуторни олиб торларини созлайсан. Куйлайсан-у овозинг қафас ичидаги қуш сайроғидек кўринади.
“Мен ёримни кўрай деб,
Шиқдим денгиз бўйина” дераза ортига тикиламан. Гўё саксовуллар саҳродан бош олиб кетаётгандек ҳадик тортаман.
Икки кундан кейин юзингда қувонч кўринди.
- Ертага онамни кўришга кетаман, икки кунга. Сен ҳали кетмайсанми? - дединг. 
Кетадиган кунинг еса йиғлаган овозингни ешитдим. Қўрқиб кетдим. Кўксингга гурс-гурс уриб йиғладинг. Қайнонангга йиғлаб-йиғлаб нималардир дединг. Чидолмадим, аммо бировнинг оиласига бурнингни тиқоламайсан киши, шунинг важидан о`зимни кўча ешигига урдим. Узо-о-о-қ юрдим... Саксовулларга қараб улар ҳам қачондир денгиз ўти бўлганмикин?!
Бўлмаса бу йерда қандай пайдо бўлган деган хаёллар билан ўзимни алдай бошладим. Уларга яшашни ким ўргатди, дейман яна ўйинчоқ топиб олиб, унга тикилган боладек. Aлал оқибат уйга қайцам сен кетган екансан. Қайнонангнинг гапига қараганда, сенга тонгда емас тушдан кейин боришга рухсат берилган екан. Сен барвақт отланибсан, худди орол каби… 
“Мен унға жумушларингни бажариб кет дедим, шу жоманми" деди қайнонанг. Унга ҳам сўз демадим.
Қайтганингдан сўнг аввалгидан ҳам ўйчан бўлиб қолдинг. Бунинг сабаби менга қоронғу, сенга еса азобли. Кўчага чиқдим, ҳамроҳларим қайтишга тарадди кўришимни айтишди. Мана ортга қайтиш керак, ахир мени қишлоғингда топилмайдиган манфаатли шовқин-суронлар кутмоқда. Ҳа, сени ертага ё индин унутиб ёборишим тайин, бироқ изғиринли кечада, саҳройи овоз билан “турмуш қурувинг шартми?” деганинг қулоқларимга қайта-қайта чалинишини ҳис қиляпман. Шу хаёллар билан ичкарига кираман, сен жим. Хонамга бош суқаман, хонам жим. Кўчимни кўтариб кўчага чиқаман кўча жим. Aвтоуловнинг қум босган дарчаларидан бир пайтлар денгиз шовуллаган саҳрога тикиламан у ҳам жим кузатади. Aхир на унга на сенинг умрингга келиб кетаётган биринчи одам емасман.
Хайр Оролдаги дугонам!

ОРОЛДAГИ AЙОЛ ХИРГОЙИСИ

Танидингми?!
Тушларингда сув паридек сузган едим,
Тўлқин бўлиб бандларингни узган едим,
Сув чалпитиб хаёлингни бузган едим,
Танидингми?!

Танидингми?!
Мен ҳам маюс сув ўтиман,
Балиқларнинг фарёд тўла сукутиман.
Йироқлашиб кетдинг, дийдор ҳудудидан,
Танидингми?!

Гоҳи қармоқ солиб бағринг тиғлаганман,
Сўнг балиқчи чолдек ўксиб йиғлаганман.
Йўлинг пойлаб соҳилингда ухлаганман,
Танидингми?!

Танидингми?!
Йиллар бизни қартайтирган,
Қум қоплаган чўллар бизни қартайтирган.
Aхир менман, бир замонлар ешкак урган,
Танидингми?!

Танидингми?!
Боланг едим далли сиёҳ,
Сўнг улғайгач ёрингдай бўп кўриндим гоҳ.
Моҳибойни ютиб кетган, ей, ғаюр моҳ,
Танидингми?!

Қайтмайсанми?!
Бўғзим тўла “ув-в!” келтирдим...
Ўттиз тўққиз ғам ёмғирин тирилтирдим.
Мен қошингга уч кўзада сув келтирдим…
Майли, бўрон кўтармасдан оҳиста,
Жим-м-м қайтмайсанми?!
  • Яндекс.Метрика