Болтабой Муҳаммад Қурбондан хажвиялар

 
Шодивой туппа тузук ишлаб юрувди.Ишхонага янги бошлиқ келдию унинг иши чаппасига кетди.Янги бошлиқ Шамси Шамсиевнинг кўзига ёмон кўриниб қолдими,унинг ҳар бир ишидан ишкал топиб бўралаб сўкадиган,туппа тузук ишланган ҳисоботларни юз марталаб қайтариб, ўлдим ўлдимдагина имзо чекиб берарди. Хатто ходимлар олдида унинг юриш туришига ҳам гап топар. Куйлаги сал ғижим бўлса ҳам ,сақоли салгина ўсган  бўлсада гап топиб, масхара қилгани қилган эди.Шодивой зўрға тишини тишига қўйиб чидар,баъзан хайу хайт деб ишдан бўшаб кетворгиси ҳам келарди.“Олдинги бошлиғимиз дуруст эди, аттанг кўтарилиб кетида, бечора кўй оғзидан чўп олмаган беозоргина одам эдия” деб ўша кунларни эслаб ҳаёл суриб қўйди Шодивой.”Бояқиш ҳар гапининг бирида “Шодивой ака, Шодивой ака ўзингиз биласизни канда қилмасди. Буниси бўлса унинг ғирт акси.Товба унга мани нимам ёқмайди.Тентагномамией.”Улар ишлайдиган кархона ҳам унча катта эмас.Фаррош ва қоровулни қўшиб ҳисоблаганда ўн иккитача одам ишлайди.
Батафсил
+1