Аскарнинг уйи

 
Кребз (ҳарбийда уни ҳамма фамильяси билан чақиргани учун асл исми Гарольд эканини ҳам унутаёзганди) Канзас штатидаги назариётчилар коллежидан тўғри жанг майдонига йўл олганди. Фронтдаги қуролдош дўстлари билан тушган суратига ва ундаги барчаларининг бир хил кўринишдаги энсиз ёқали формаларига боқиб, ўша дамларни тез-тез хотирлайди. У 1917 йилда денгиз қўшинларига ўз ихтиёри билан қўшилган ва 1919 йилда иккинчи дивизия Рейндан қайтиб келмагунига қадар Қўшма Штатларга келмаган эди.
Суратлари орасиди ўша пайтлардан эсдалик бўлиб қолган биттаси бор, Рейн дарёсида олинган бу суратда икки немис қиз ва бир капрал(кичик командир) ҳам бор. Кребз ва капрал ўзларига ўлчами анчайин кенг бўлган ҳарбийча формада янаям бесўнақай кўринишган бўлса, ҳалиги немис қизлар ҳам у қадар соҳибжамол эмасдилар. Энг ачинарлиси суратда Рейн кўринмай қолган.
Кребз Оклахома штатидаги ўзининг қадрдон шаҳарчасига қайтганида уруш қаҳрамонлари ва жангдан омон қайтдан аскарларни қутлаш маросимини якунлаб бўлишганди. У бир мунча кеч қолганди. Мазкур шаҳарчадан урушга олиб кетилган эркакларнинг қайтиши тантанали тарзда қаршиланди.
Батафсил
+1

Виждон

 
У ортиқ чидолмади. Уйида ўша жирканч гадонинг яшашидан безиб кетди, тоқати тоқ бўлди. Мариана  ҳаммасига барҳам беришга қарор қилди. Бундай безбетликка дош бериб юргандан кўра, шартта ҳал қилиш керак.
Бу воқеа туфайли Мариана ўн беш кундан бери нима қилишини билмай қолди. Айниқса, Антонионинг бу одамга бунчалик ғамхўрлигини ҳеч тушунолмайди.
Ҳа, ҳақиқатдан ғалати воқеа содир бўлганди.
Тиланчи бир кечага қўноқ бўлишни сўраб келди: чоршанбанинг кечки пайти эди, кўз очирмайдиган чанг-тўзонли шамол дераза ойналарига урилиб чарсиллаган товуш чиқараётганди. Кейин шамол тўхтади. Ер юзига ғалати сукунат чўкди ва қиз деразанинг ёғоч тавақаларини маҳкамлаб ёпар экан:
‒ Бу жимжитлик менга ёқмаяпти. – деди.
Шу пайтда, у зулфинни тушириб эшикни маҳкамлаётганида, ўша одам пайдо бўлганди…
Батафсил
0

Болакай ва офтоб

 
Озиб-тўзиган, жулдиргина кийинган сағир болакай муҳташам бир уйнинг деворига суяниб ўтирган кўйи ўтиб-қайтаётган йўловчиларга кир-чир қўлларини чўзиб, тиланаётганди. Бу митти бояқишгинанинг ёнидан ўтиб кетаётган одамларнинг бирортаси қиё боқмас, унинг зорланиб садақа сўраётганига ҳеч ким парво ҳам қилмасди.
Болакай уззукун лоқайд, кўнгли қаттиқ одамлардан тиланавериб, чарчади. Ниҳоят қош қорайди. Офтоб чўкиб, совуқ тушди. Болакай жон-жонидан ўтиб кетган совуққа чидаёлмай, осмонга тикилган кўйи лаблари қимирлади:
— О, офтобжон, куни билан нурингни сочиб, танимга иссиқлик бағишлардинг, энди қаерга ғойиб бўлдинг? 
Батафсил
0

Телба снайпер

 
Водийда янги йўл қурилаётганига икки йил тўлаётганди ва ўтган йиллар ичида бу ерда икки киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг биринчиси устига бетон плита тушиб кетган қурувчи бўлса, иккинчиси шу атрофда яшовчилардан бири эди. У бузилиши керак бўлган уйини ташлаб чиқишдан бош тортиб, сочма ўқдан ўқланган милтиқ билан ҳимояланиб, тун бўйи мижжа қоқмай дераза остида ўтириб чиқар ва шу уйда эллик йилдан буён яшаётгани, ўлиги ҳам шу ердан чиқишини айтиб бақирарди. Бироз шов-шув бўлганди, мухбирлар, сураткашлар... Бироқ уйни штурм қилишга ҳожат қолмаганди: чол юрак хуружидан вафот этганди.

Бироқ эрта тонгда қуриб битказилаётган янги йўлда кетиб борар экан, Жон Ганарсон умуман бошқа нарса ҳақида ўйлаётганди. Янги йўл ҳақида бош қотиришга ҳали вақти бўлади: энди бу йўл туфайли у ишдан уйигача ҳеч қанақа светофорлар, чорраҳаларда ушланмайди, доим бирор таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани туфайли торайиб қолган йўллардан юришига ҳожат қолмайди; бироқ янги йўл тушган жойда бир пайтлар инсонлар яшаган, уларни кўчириб уйлари бузиб ташланган, илгари машинасини шундоққина уйининг олдигинасигача ҳайдаб борарди, энди эса тепалик ёнида қолдириб, уёғига пиёда чиқишга мажбур бўлаётганди.
Батафсил
+1

Мактуб ва ёлғон

 
Эркак уйига эрта қайтди. Уловдан тушибоқ, нимқоронғи холл бўйлаб иш кабинети томон шошди. Қўлини кўтариб, унга бир нима демоқчи бўлган котибасига эъти­бор бермай стулига ўтирди. Чунки столда ётган мактубнинг биринчи сўзларини ўқишга улгурган эди: “Стаффоршайр, Файф тоунс…” Мактубнинг “Қаердан” сўзига ҳам, “Қаерга” сўзига ҳам бир хил манзил кўрсатилганди. Унинг фикри-хаёли шунда эди. Катта столида ўтирганча, бесабрлик билан хатни ўқишга тутинди. Кейин бирдан ёнида турган олтинранг ақиқ сиёҳдонга тикилиб қолди. Сиёҳдонни Уэлс қироли ва қироличаси эркакнинг бахт тўйига совға қилишганди. Конверт чала-чулпа ёпиштирилганидан эркакнинг асабий титраётган бармоқлари уни тезда очди.“Қадрли Клоуд, ниҳоят алвидо айтиш фурсати етди…” Эркак ўқишдан тўхтади.
Батафсил
0

Биз яратилган тупроқ

 
Улар қизалоқни ботқоқликдан топди. Унинг исми Асусена эди (яқинлари уни Лили деб ҳам чақиришарди). Қабристон аллақачон тўлган, атрофдан етимларнинг фарёди эшитиларди. Қизалоқнинг яшаш учун курашаётгани бу фожианинг рамзи эди. Телекамералар унинг аянчли аҳволини тез-тез намойиш этарди. Экранда ўттиз йиллик касбига содиқ, масъулиятли журналист Ролф Карлей ҳам кўринарди.
Дастлабки ер ости силкиниши пахта далаларида бўлиб, уларни худди тўлқин кўпигига ўхшатиб қўйди. Олимлар зилзилани аниқловчи асбобларни ўрнатган, чунки улар тоғ яна уйғонишини билар, лава музларни эритиб табиий офат юз бериши мумкинлиги ҳақида элдан бурун тўн бичиб қўйганди. Аммо катталарнинг қулоғига бу огоҳлантиришлар танбур чертгандай гап эди. Қишлоқ сувга ғарқ бўлганда, яъни ноябрнинг фожиали чоршанбасига қадар водий аҳолиси ҳеч нарсадан бехабар кундалик юмушини қилиб юрарди.
Тирик қолганлар даҳшатли манзарага гувоҳ бўлди: уларнинг кўз ўнгида уйлар, саройлар, меҳмонхоналар, черковлар, қоп-қора қаҳва ўрмонлари, чорва яйловлари - ҳамма-ҳаммаси йўқ бўлди. Ўрмонлару дарёларни офат гўё ер юзидан супуриб ташлади. Улар ўрнида улкан ботқоқ саҳро вужудга келди.
Батафсил
0

Вақтни қўйиб юборинг

 
— Жаноб, ҳудудимизга яқинлашаётган бегона самолёт қўнишга рухсат сўраяпти.
— Бегона самолёт дейсизми? Бу ерга қаердан келиб қолди у?
— Билмайман, жаноб. Илгари ҳеч учрамаганди. У билан ҳеч қандай алоқамиз ҳам бўлмаган. У ёқилғим тугаяпти, сизлар қаршилик кўрсатсангиз ҳам барибир қўнишга мажбурман, деб сурбетлик қиляпти. Жуда ғалати, а, жаноб?!
— Қизиқ.
— Тағин у ҳазиллашди ҳам.
— Нима деб ҳазиллашди?
— Мени ҳеч ким тўхтатиб қўёлмайди, деб ҳазиллашди.
— Шундай денг. Майли, қўнаверсинчи.
Батафсил
0