Маҳфуза Ашурова

 
Мен осмон эмасман. Тиргаксиз
Муаллақ туришим даргумон.
Унутманг сиз менга кераксиз,
Ҳаммадан ҳам кўпроқ Онажон.

Якка тоғни учратмадим мен,
Улар маҳкам тутар қўлини.
Сиз борсизки бу очун менга,
Кўрсатади омад йўлини.
Батафсил
+4

Ўткирбек Мадумаров

 

МУҲАББАТ

Куз эди кўзларим,
Кўз ёшларим барг,
Келдинг, йўлларингга тўкилиб кетдим.
Юрдинг.
Эзғиладинг.
Кейин этдинг тарк,
Лойларга қоришдим...
Тупроққа етдим.

Қиш бўлиб қайтдим мен,
Қорга айланиб.
Юмалоқлаб отдинг олисга томон.
Кетдим, қўлинг тафтин олганча таниб,
Ерга қоришдиму, дил эди омон.
Батафсил
+2

Нодира Мамашарипова

 
Ғофил юрагимни уйғот қалдироқ,
Ғафлат уйқусидан чекинсин нари.
Майли дод солавер, йиғла қаттиқроқ,
Ёшингдан ювилиб кетсин гардлари.

Мудроқ юрагимни уйғот қалдироқ,
Муҳаббат нелигин англасин, севсин.
Зулмат дил уйида порласин чироқ,
Ошиқ нигоҳларнинг дардини сезсин.
Батафсил
+3

УМИД

 
Қуёшни умидвор кўзлардан бекитган осмон юзига қора суртдими, нима бало, ҳамма ёқни қора тортди.Эшикка қараган кўйи, мижжа қоқмай ўтирган кампирнинг юзига хавотир қалқди. Бу хавотир лаҳзада униб чиққан ва бутун юзга ёйилган даҳмаза бўлди. Кампирнинг кейинги кунларда ягона эрмагига айланган кутиш ( ҳа, кутиш ҳам эрмак бўларкан-да, ) бугун негадир уни зериктирди.
Эрмакка нуқта қўйилди – эшик очилди ва синиққан бир аҳволда чол кўринди. Кампир илкис ўрнидан қўзғалди, кўксида оғриқ турди. Чолга сездирмасликка уринди.
-Келяпсизми, буваси?
Чол жавоб беришдан ўзини тийдими, ё ҳафсаласи келмадими остонада қадрдон оёқ кийимини ечиб, ўрнига чўкди. Ёнгинасида турган банкадаги чойдан симирди.
-Ўғлинг келмайдиган кўринади, кампир…
Батафсил
0

БИР ОСМОН ОСТИДА

 
Бибигул кун ботгач кийимларини ичкари ҳовлидаги дорга илар экан осмонда чарақлаб турмиш юлдузларга ийманиб қараб қўйди. Кундуз қуритса ҳам бўларди, одамларнинг кўзидан пана, деворлари баланд. Бироқ, қуёш нур сочган дам ҳовли ўртасида аёл кишининг кийимларини осилиб туриши маъқул бўлмади. Уялди… Кийимларни илгач отхона томон юрди. Қозиққа боғланган Қорабайир сергакланди. Бибигул пайпасланиб эри бериб кетган «Смит-Виссон» русумли тўппончани топди… «Смит-Виссон» яхши тўппонча. «Босмачи»ларнинг босқинчиларга қарши курашида кўп қўл келган. Бибигулнинг қўли қуролни яхши танисада, ўзи Лутфийни ёд билади, Ҳарқалай, «оқпошшо»ни «оқбадан»ларидан ақллироқ! У «босмачи»нинг қизи! Кўп қон кўрди. Қон кўрган отади, отилади. Қон кўрмаган сотади, сотилади, дейдилар. Отиш керагида отди. Аммо, сотмади, сотилмади!.. «О, менинг содда бегим-а!» хаёлидан ўтказди Бибигул, «…Кўришишга рухсат тегди. Келинглар! Қизимни ҳам олиб кел. Соғиндим. Бир кўриб ўлсам армоним йўқ…» деб ёзибди. У бормакка қарор этди. Хотин-чун эр - Эр! «Келинглар» дебдими, боради! Фақатгина, қизи… Бибигул тўппончани камзулининг ичига қистириб эртанги сафар учун тадорик кўриш мақсадида ошхона томон йўналди.
Батафсил
0

Аҳмад Али Дилмуроднинг қисқа ҳикоялари

 
Топинмоқ

- Мен сени кўрмаяпман!
- Мана мен, шу ердаман!
- Қаерда турибсан? Атрофингда нималар бор?
- Бинолар, кўримсиз уйлар бор!
- Сен хато жойдасан, мен айтдим-ку, ҳайкалнинг олдида учрашамиз деб!
- Мен ҳайкал қаердалигини билмайман! Мен бинонинг олдидаман!
- Менинг олдимда ҳеч қандай бино йўқ! Қаердасан ўзи?!
- Сен айтган манзилда, ҳудди ўша жойда, мана, олдимда катта бино бор, уйлар бор, аммо ҳайкал йўқ!
- Нега йўқ бўлар экан? Энг машҳур ҳайкал-ку бу, қаерда жойлашганини билмайсанми?
- Билмайман, билмайман! Мен кетдим, бу ер жуда ёқимсиз экан!
- Битта ишни эплолмайсан, ҳайкалнинг олдига кел, дедим, билмайман дединг, ўзинг аниқ қаерда турибсан, десам ҳам, билмаяпсан!
Батафсил
+5

Раҳматжон Бобожонов

 
«Бўлинганни бўри-ейди» дедилар
«Айрилгани эса ер экан»-айиқ.
Балки...сен севгимга лойиқ бўлмадинг,
Балки...мен бўлмадим севгингга лойиқ.

Бундай яшаб бўлмас-дединг сан маюс,
Майли-деди дилим жимгина кўнди.
Бизни қидирмоқда айиқ ва бўри,
Ўрмонга боришдан қўрқаман энди...
Батафсил
+2

Рухсора Сафарбоева

 
Онам соғинчи
(Азиз волидам ва устозим Адолат Исмоиловага бағишлайман)

Ҳаёт ташвишлари етаклаб мени,
Уйдан узоқларга элтганда бир кун.
Соғиндим онамнинг эрка меҳрини,
Юрагимда эса ҳижрондан устун.

Онажон қачонлар ёш бола эдим,
Бағрингни ҳаммадан қизғониб юрган.
Улғайдим турмушнинг ғамларин едим,
Болам деб тушимга кирганинг-кирган.
Батафсил
+3

Евгений Онегин

 
БАҲОР. Қиз йигитга қитоб совға қилди.
-Евге-ний О-не-гин, - деб ўқиди йигит овоз чиқариб. – Демак,  номи шунақайканда- а! – У ёнидаги ойруҳсорга қараб мамнун жилмайди.
- Шунақа, - жавоб берди қиз кўзлари тўла ўтли ишқ билан.
- Унда нима ҳақида ёзилган?
-Бир муҳаббат тарихи.
- Мисол учун бизникига ўхшаган...
-Йўқ, йўқ асло.
-А-ҳа.
Икки севишган хиёбон бўйлаб юриб кетишди. Атроф баҳорий ранглардан безанган. Йигит бироз орқада қолиб, йўлакда очилиб ётган атиргуллардан биттасини шарта узди-да, маъшуқасининг ортидан чопди. Етиб олгач эса,  унинг пойига тиз чўкди.
Батафсил
0

Абдуқодир Маҳмуд

 
Тошкент-Жиззах икки юз чақирим...
(Ўртада Сирдарё талмовсирайди)
Мен уйга қайтаман, пахта далалар
Ранглари оқариб исмим сўрайди.

Йўлнинг чеккасида кечаги нозик
Теракларнинг бўйи булут тешибди.
(Мен эса ичимда шеър ўқиб кетсам,
Симёғочга қўнган лайлак эшитди).
Батафсил
+4