Шахноза Шермуродова


Она

Онажон ҳаётим, борим ўзингиз,
Тандаги бу азиз жоним ўзингиз.
Олам гулларини сизга берсам кам,
Сиз билан гўзалдир бугуним, эртам.

Энг азиз бойлигим, танҳо мунисам,
Шодман юзингизда табассум кўрсам.
Дуога қўл очиб, бахтим сўрайсиз
Ўзингизни эмас бизни ўйлайсиз.

Батафсил
+9

Ифтихор Хонхўжаев

 
Балки қолмасмиди дилимда армон,
Самога туташган бўйингни кўрсам.
Бугун сенга мағрур бошим эгарман,
Муҳаббат, майлими тўйингни кўрсам?

Ахир эзгуликка бошлар эртаклар,
Эзгусанки, бари сенга етаклар.
Борар бўлсам гулга тўлиб этаклар,
Муҳаббат, майлими тўйингни кўрсам?
Батафсил
+1

Шаҳноза Ҳақбердиева


Қарор


Мени ҳеч ким мажбурламади,

Севмаганман бировни телба.

Лек очиқдан очиқ айтаман,

Менга умрим Сизсиз бир кулба.


Мени ҳеч ким ундамади ҳам

Ӯзим сизга ишониб келдим.

Юрагимни узиб беришга

Факат сизга мен қарор қилдим.

Батафсил
+5

Ситора Шамсиддин


“Сен ҳаммадан хунуксан”, дединг,
Қаршимда ғоз турар экансан.
Яна айтдинг: “Кетганинг яхши!”
Мени ёмон кўрар экансан…

Ёнимдаги сени танимай
Ҳайрон бўлдим, сўз тополмадим.
Эшигингни шартта очдиму,
Ёполмадим, терс ёполмадим.
Батафсил
+5

Адиба Умирова


ҚАЙТАМАН

Менсиз бўшаб қолган айвонингизга
Қалдирғочлар билан қайтаман, Ота.
Рангларни унутган сочларингизга
Баҳор келганини айтаман, Она.

Мен учун қадрдон ҳовлингиздаги
Янтоқ ҳиди урган қумғондаги чой.
Сиз суйган қумрилар тумшуқларида
Томнинг бир бурчига ташиб қўйган лой.
Батафсил
+7

Орифжон Комил


Жазира қўйнида ёнмоқда ҳислар...
Ёнмоқда қадамда айтар сўзларим.
Хаёллар чарх уриб салқинлик излар.
Соя жой ахтарар ҳорғин кўзларим.

Ахтарар шабада эпкинларида, 
кўксимга хуш ёқар шамол парларин.
Бошимдан тер каби қуйилар зумда, 
Ҳисларим ёндирган қуёш зарлари.
Батафсил
+12

Нозима Хабибуллаева


Мени қийнайверар ўйларнинг ранги,
Чизишга маҳорат берганинг чинми? 
Қай оҳанг ювади руҳимнинг чангин-
Овозим бутунми?

Соҳилда юрсанг-да тошлар ғичирлар,
Ва ёки пичирлар, қай бири ўнғай? 
Қандай безанади энг гўзал сирлар,
Туш менга кирарми ва ё мен унга?
Батафсил
+7

Шодмонқул Салом

 

Кетаяпсиз, мен ҳам кетяпман,
Ўртамиздан ўтолмас сабо.
Зулфингизни хаёлдай эшар,
Мартнинг кўксин тўлдирган ҳаво.

Кетаяпсиз, мен ҳам кетяпман,
Жон борича кўкарар яшил.
Дарахтларнинг учлари билан,
Шивирлашиб қувонар фасл.
Батафсил
+6

Замир Мурод


Дунё

Шарқ.
Тонг отар, уйғонар она ер, борлиқ.
Ғарб.
Кун ботар, тўлғонар она ер, борлиқ.
Шимол.
Мудроқ кўзларини очган болакай,
Титраб, қалтирайди совуқ ўрмонда.
Жануб.
Саҳро, қумлоқларда карвонлар изи,
Очиқ қўл одамлар боқар осмонга.
Батафсил
+8

Руслан Дўст Али


Ҳаво қораланар, қорадир булут,
Гўзал ҳис ёғади сен йўқлигингдан.
Қарагин, дунёнинг юраги ёнар,
Истайсан бир нурни дил бўшлиғингдан.

Балки, умрин берар, балки, жонини,
Ҳар томчи, тупроқнинг бир заррасига.
Булутлар дарахтни тинч қўймаса ҳам,
Томчилар саргардон йўл орасида.
Батафсил
+8