Саҳифалар
Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Январь 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Сўнмаган ой қиссаси


Русчадан Ортиқбой Абдуллаев таржимаси

Эрта тонгда шаҳар бўйлаб завод гудокларининг чинқириғи янгради. Кўчаларни тун бўйи босиб ётган кулранг туман судралиб борар, ёмғир майдалаб ёғар эди. Секин-аста тарқала бошлаган бу тонгги совуқ туман ҳавонинг очиқ бўлишидан эмас, аксинча, бугун ҳам диққинафас, оғир, ёмғирли кун келишидан дарак берарди. Гудоклар анча вақтгача қичқириб турди, дастлаб секин, битта, иккита, учта, сўнг кўплаган чинқириқлар тонг олдидан ҳордиқ олаётган шаҳарнинг кулранг осмонига сингиб кетди. Завод гудоклари янграр, шаҳар чеккасидан тинимсиз келиб-кетиб турган поэздларни тортувчи паровозларнинг бўғиқ вишиллаб чийиллаган товуши тўхтовсиз эшитилиб турарди.

Олтин қурбонлик истайди


Тожик тилидан Ўринбой Усмон таржимаси

Жамшид Ҳабиб янги фарзандлик бўлган ҳамкасби Шамидани кўриб келиш учун туғ-руқхонага шошарди. Бир йил олдин қомати озғин, лекин чиройли бу қиз такрор-такрор йўқ, бўлмайди, дейишига қарамасдан барибир ўзи билан ҳамқишлоқ бўлган бир тожирга турмушга чиқди. Унинг қаттиқ қаршилик кўрсатишига сабаб танлаган касбини ниҳоятда яхши кўриши ва оппоқ келинлик либоси юрак орзулари учун кафанга айланишидан чўчи-ши эди. У эри бошқа ишлашга қўймаслигидан ё ўзи оилавий масъулизтлар остида қолиб кетишидан хавотирда эди.

Вақт қиймати


Инглиз тилидан Шаҳноза Раҳмонова таржимаси

Ота одатдагидек ишдан кеч қайтди. Ҳорғин, ҳафсаласиз, пажмурда гавдасини аранг судраб остона ҳатлади. Бўсағада уни мижжа қоқмай кўзлари тўрт бўлиб, интиқ кутаётган 5 яшар ўғли қарши олди.
— Салом, дада! – деди у қувончдан кўзлари порлаб.
— Салом, бўталоғим, ҳалиям ётмадингми?
— Йўқ. – дея жавоб берди бола ва сабрсизлик билан сўради. — Дада, майлими сизга савол берсам?

Куй сеҳри


Рус тилидан Назира Жўраева

Кеч кирганида дераза олдига келиб ўтираман-да, шуъладан тўқ қизил тус олган булутларнинг уфққа чўкишини томоша қиламан. Майсаларга шабнам тушиб сўлғин тус олгандек сезаман ўзимни, буғдой бошоқчалари эгилгандек бошимни қуйи соламан.
Шундай пайтларда доимо деворда осиғлиқ эски скрипкани оламан-да, созлай бошлайман. Билмайман, қандай қилиб бўлса-да, созанда бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман. Овозлар, оҳанг, куй – ҳаммаси дарҳол ўз-ўзидан чиқа қолади. Охирига бориб нима чалганимни ҳечам эслолмайман.

Тоғлик қиз


Қирғиз тилидан Авлиёхон Эшон таржимаси

У қўшиқчи эмас. Ёшлар тўпланган кечаларда қўшиқ айтиб бер, деган қистовга «Қўшиқ айтишни билмайман, билганимда, айтган бўлардим. Унинг ўрнига кўрган-билганларимдан қизиқроғини сўзлаб бераман», – деб қутилиб қолади. Лекин ёлғизлигида тўрт қатор шеърни секин хиргойи қилиб юради.
Асман бизнинг қўшнимиз. Ўттизга чиқиб қолганига қарамай, менга ўзининг тенгқуридай муомала қилади. Уйидагилар уйланиш ҳақида гапиришса, ўрнидан туриб, индамай чиқиб кетади. Одатимга кўра, бўш пайтимда қўшнимизникига кирдим.

Бир тун эртаги


Гулжамол ўзи қанчадан бери орзиқиб кутган худди шу куни чўлга кетаётганидан бўғиларди. Ахир, Носир акаси келишига уч ойдан бери интиқ. Москвада диссертациясини ёқлаб, ўзларининг ишхоналарига бош муҳандис қилиб тайинланган қаллиғини кутиб олиш учун қанчалар тайёргарлик кўрганди-я, эссиз…
Эрталаб Гулжамол катта лаборант бўлиб ишлай¬диган саноат кўламидаги илмий тадқиқотлар бўлими¬нинг бошлиғи Рустам ака унинг таклифи асосида ишлаб чиқилган технология синалаётган Ўртабулоқ конидаги 37-қудуқда нефт чиқиш суръатида сезиларли ўсиш бўлганлиги билан табриклаб, бу рационализаторлик таклифини патентлаштириш учун зарур ҳужжатларни зудлик билан тайёрлашни топширди. Бунинг учун эса ўша жойга бориб келмаса бўлмасди.

Биринчи муҳаббат


Рус тилидан Амир Файзулла таржимаси

Ота томондан бобомнинг миллати инглиз, ўзи ҳарбий ва бурни негов эди. У икки марта уйланган ва етти ўғил, тўрт қизга ота бўлган. Она томондан бобомнинг миллати швейцар бўлиб, бу ҳам негов бурун эди, деҳқончилик қиларди, биргина хотиндан олти ўғли, олти қизи бор эди. Шу боис мен фақат туғишган тоға ва холалардан эмас, балки почча-тоға ва келинойи-холалардан ҳам ёлчигандим. Бу жуфтликлар ҳаддан ташқари серпушт бўлгани сабабидан, болалик йилларимда атрофимда турли ёшдаги неговбурун амакилару холалар, мақтанчоқ ўсмирлару вайсақи жувонлардан тортиб, дарғазаб қиролича Викторияга ўхшаб, бошига чепчиги қия қўндирилган елимшак чақалоқларгача тўлиб-тошиб ётарди.

Бегона


Рус тилидан Олим Отахон таржимаси

Синфимизда Мадат, Самад ҳамда Амирхонлар бўла туриб Артаваздни Турк ёки Бегона деб атардик. У пайтларда бунинг сабабини билмасдим. Энди биламан. Бечора акалари ёшига тўлмай кетма-кет нобуд бўлишгани учун, кампирлар унинг онасига, кейинги болангга туркчами, курдчами, хуллас, шунга ўхшаш бошқ миллатга хос исм қўйиб кўргин, дея маслаҳат беришади. Гўё шу йўл билан ажални чалғитса бўлар эмиш, тавба, арман боласи ўзга миллатга мансуб исм остида беркиниб яшаётганини худди ажал билмайдигандек. Хуллас, бошқа иложи йўқ, ирими шунақа, деб тушунтиришади. Ота-она ноилож эскиларнинг гапини икки қилмай, кейинги туғилган боласига туркчами, курдчами, ишқилиб, Артавазд деб исм қўйишади.

Ўз уйим


Рус тилидан Файзи Шоҳисмоил таржимаси

Эрталабки қуёш тоғ ёнбағрини иситди, майса ва гуллардаги шудринг бирпасда қуриб қолди. Қияликда буталар, ёш қарағай ва акаслар ўсаётганди. Уларнинг устида улкан қарағай ва эманлар кўкка бўй чўзганди. Тўқ яшил шох-шаббалар, зангори осмон, сариқ гранит ва кул ранг оҳактош тоғни улкан қуроқ кўрпага айлантирганди. Лекин куз келади, ундан кейин қиш бошланади, тоғ бўзаради, гуллар сўлади, тоғ бағрининг харсанг тошлари совуқ ва сирпанчиқ бўлиб қолади – энди яланғоёқ юролмайсан. Она-ер қатъиятли, бераҳм, кутиб турмайди. Ёз ўтганини сезмай қоласан.

Ўгай она


Таржимон: Йўлдош Эшбек

Қуёшни баҳорнинг боши ва кузнинг адоғида ҳар қачонгидан кўра қаттиқроқ, кўпроқ суюшимизни таъкидлашга ҳожат бўлмаса керак. Одамлар илк баҳор куёшини аскарликдан қайтган ўғлини ёки ғурбатга узатилган, яъни узоққа келин бўлиб тушган қизини кутиб олган отаона каби қаршилайдилар. Кузги қуёш эса бамисоли байрам таътилида келган меҳмон — лоақал яна бир кунга қолиши исталган суюкли фарзанд... У булутлар бағридан боқиши билан боғчаларга, супаларга, айвонларга, деразалар тубига кўрпачалар солинади, суҳбатлар курилиб, тикиш-бичиш сингари қўл юмушларига киришилади.
Апрелнинг бошларида, икки қавватли уй деразаси олдида ўтириб ҳам ип юмалоқлаган, ҳамда тўр парда узра тушаётган оқшомни кузатаётган икки аёл аслида кўпдан орзиқиб кутганлари — қуёш нурлари боис шу ерда ўтирардилар.