Имомнинг маникен қизи (6-қисм)


Абдуллоҳ Абдураҳмон таржимаси

Фотима ишига бориб келар эди-ю, аммо тўғри йўлни хоҳлаётган Фотима билан Исломнинг изн берган йўлидан боришни истамаган Фотима орасида тинимсиз кураш борар эди.
Орадан ойлар ўтган бўлса ҳам, у бу ҳаётга қисмангина кўниккан эди. Чунки ён-атрофида содир бўлаётган воқеаларни ҳазм қила ололмади. Уйларига эркаклар келиб, қизлар билан маишат қилишар, ичкилик ичишар эди.
Фотима Лайлога гиёҳванд моддадан қутулиши учун қўлидан келган ёрдамини кўрсатаётган, ишлаётган жойидан ҳам мамнун эди. Ниҳоят ундан бошқа ниятларда фойдаланишни мақсад қилиб олмаган жойни топган эди. Бир куни кечаси Лайло ва Нежланинг йигитлари икки эркак билан келган эдилар. Яна дастурхон тузалиб, албатта, ичкилик қўйилган эди.

Самир учун…


Озарбойжон тилидан Бобохон Муҳаммад Шариф таржимаси

Овозидан аҳволи яхши эмаслигини сездим. Тушлик баҳонасида мени ишхонаси яқинидаги қаҳвахонага таклиф қилди. Бинодан югуриб чиқдим. Совуқдан бошим, қулоқларим музлагандай бўлди… Оёғимни қўлимга олиб, қаҳвахонага чопиб кирдим. Бир бурчакдаги стол орқасида ўтирганча, сигарет бурқситаётганди. Унга кўзим тушди дегунча, ҳавонинг совуқлигини бирданига унутдим, вужудимни қандайдир бир илиқлик қоплади. Мени кўрди дегунча, оёққа қалқиб, пешвоз чиқди. Гўё минг йилдан бери кўришмаган одамлардай, қучоқлашдик, ёноқларидан ўпдим.

Имомнинг маникен қизи (5-қисм)


Абдуллоҳ Абдураҳмон таржимаси

Ҳақиқат ягонадир. Лекин уни ким белгилайди?
Фотима янги иш жойида илгаригига қараганда бамаънироқ кийимлар билан ишламаётгани учун анча хотиржам эди-ю, аммо баъзан бу ерда ҳам мини юбка чиқиб турар эди. Ўзини кўниктиришга уринар эди. Ўзини исломий рухдан қутқаришга уринар, аммо қўлидан келмаётган эди.
Сўнги пайтларда исломга нисбатан қилинган ҳақоратларга бардош бера олмас, бу каби гапларга қарши чиқар экан, иймони янгиланар эди. Ўзи ҳайратда эди, чунки ўз уйида ҳам исломни бунчалик ҳимоя қилмас эди.

Ёмғир


Корейс тилидан Отабек Йўлдошев таржимаси

Аёлим ёмғирли ҳавони ёқтиради.

Ташқарида ёмғир ёға бошласа дарров деразани очиб қўяди. Ёмғир томчиларининг осмондан ерга интилишларини томоша қилиш мароқли, аммо у ёмғир томчиларининг тошларга ва тупроққа урилиб чиқарадиган товушларига махлиё. Қизлик пайтларида уйининг ҳовли томонга қараган эшигини очиб қўйиб ухлаганлигию, эрталаб ёмғир томчиларига жодуланиб мактабга боришни унутганликларини кўп гапириб беради.

Имомнинг маникен қизи (4-қисм)


Абдуллоҳ Абдураҳмон таржимаси

Ёмондан дўст чиқмайди!...
Фотима отаси унинг иш жойини ва қандай иш қилаётганини билгач, борадиган жойи ёлғиз Бетуш холасиники эди. Лекин битта маҳаллада яшаганлари учун бора олмаганидан, телефон қилди холос.
Бетуш хола телефонга жавоб берар эди:
– Яхши қилибсан. Қайси замонда яшаяпмиз ўзи? Бу замонда имомнинг қизи бўлиш осонми? Қўявер, кунингни кўриб кетасан. Қизларимнинг олдига бор. Уларга телефон қилиб қўйдим, яхшилаб кутиб олишади.
Фотима айтилган манзилга етиб борди.

Имомнинг маникен қизи (3-қисм)


Абдуллоҳ Абдураҳмон таржимаси

Ярим тун бўлганига қарамай Фотимадан ҳамон дарак йўқ эди. Гул хоним бу ҳолдан қаттиқ ранжиган бўлишига қарамай, эрининг паришон ҳолини кўриб унга ҳеч нарса демади.

Ўша туни қўрқинчли туш кўриб бақириб уйғониб кетган Ёқуб имом, ўзини масжид боғига урди. Саловат айтиб дуо қилгач, Аллоҳдан таскин сўраб, яна ичкарига кирди. Бўлди, қизини уйғотишдан бошқа илож қолмаган эди. “Қандай йўлга кириб қолгансанки, сени кечалари қоп-қоронғу қудуқ ичида туш кўраман. Менга айт, болам. Иккаламиз чора топайлик. Истасанг, дўстинг бўлай”, – дерди.

Болалар жаннати


Рус тилидан Озод Шарафиддинов таржимаси

– Дадажон.
– Лаббай, қизим.
– Биз дугонам Нодия билан ҳамиша биргамиз.
– Жуда яхши-да, қизим.
– Синфда ҳам, танаффусда ҳам, ошхонада ҳам.
– Жуда соз. Ёқимтой, тарбия кўрган қиз у…
– Аммо илоҳиёт дарсига бошқа-бошқа синфларга қатнаймиз.

Имомнинг маникен қизи (2-қисм)


Абдуллоҳ Абдураҳмон таржимаси

Орадан ҳафталар, ойлар ўтар, Фотима эса уйга телевизор олинишини сўраб туриб олди. Отаси:
– Баъзи телевизион каналлар разолатдан бошқа нарса эмас, қандай қилиб разолатни ўз қўлим билан уйга олиб кираман? – деса ҳам
Фотима ва онаси:
– Йўқ, биз фақат исломий каналларни томоша қиламиз, дедилар.
Шундоғам қизи тез-тез қўшниларникига чиқиб кетадиган одат чиқарган. Қизиқ, агар уйга телевизор олса қизининг бу исёнлари тугармиди? Ёқуб имом иккиланаётган эди. Юрагидаги дардини дўсти Аҳмадга очди.

Имомнинг маникен қизи (1-қисм)


Абдуллоҳ Абдураҳмон таржимаси

Ёшлик кексаликнинг кўзгусидир.
Кўзгудаги аксдан рози бўлмаган киши, кўзгудан эмас ўзидан ҳисоб сўраши лозим.

Томдаги қорлар эриб, уй ичига томчилаб, ҳамма ёқни ҳўл қилганди. Хонадоннинг қизи Фотима чакка ўтаётган ерларга идишларни қўяр, ҳам тинмай нолирди.
– Тўйиб кетдим ахир, тўйиб кетдим. Ойи, мени эшитяпсизми? Эрингизга айтинг бизни тузукроқ уйга жойлаштирсин энди.
Фотима бутун кин ва нафрати билан нолишда давом этарди.
– Уйимиздан уяладиган бўлиб қолганман. Ҳатто ўртоқларимни ҳам таклиф этолмайман.
Икки хонаси ва зали бўлган масжид ётоқхонасида онаси доим шу сўзларни эшитарди. Жигарбандининг бу гапларидан қаттиқ ранжир ва
– Қизим, болажоним, шунга ҳам шукур қилишимиз керак. Бошпанасиям бўлмаганлар бор. Даданг яқинда келиб қолади. Охирги ракатни ўқишаётган бўлишса керак. Овозинг масжидга эшитилиши мумкин, сал секинроқ гапир, – дерди.

Айрон


Турк тилидан Маъруфжон Йўлдошев таржимаси

Қишлоқдан вокзалгача бўлган йўл эриган қор туфайли тиззагача лой эди. Икки қулоч узунлигида юксалган қуёш далаларни қоплаган қорлар устида порлаб кўзни қамаштирарди. Аммо йўлдаги лойқа кўлмакларга тушганда нохуш сариқ рангда аксланарди.
Тагига мих қоқилган, ўзига анча катта туфлисини пайпоқсиз кийиб олган кичик Ҳасан ўнг қўлига қумғонни олиб судраб борар, ора-сира тўхтаб дам олар ва яна йўлида давом этарди. Баъзан чап қўлидаги тунука чаноқни ерга қўйиб, оғир юкни митти баданига камроқ азоб берадиган шаклда тўғрилаб оларди. Ичига лиммо-лим қилиб айрон тўлдирилган қумғоннинг тагидаги гардиши ҳар одим отганида тиззаларига уриларди ва тирсагига ўтказиб олган тутқичи қўлидан чиқиб оёқлари остига юмалашни истаётгандек олдинга интиларди. Туфлисининг орқаси эзилиб абжағи чиққанидан товони лойга тегиб турарди.
  • Яндекс.Метрика