Агар ўғил бўлса

— Қирққа кириб қолдингиз, ахир,— деди зарда билан хотиним.— Бундоқ ўзингиз ҳақида ўйлаб, чекишни ташласангиз бўларди. Бу зарарли-ку!..— Шундай деб тўнғиллаганча ёнбошга ўгирилиб олди.
Қанча вақт ўтганийкин? Аввал стулга ястаниб ўтирдим-да, оёғимни дераза токчасига узатдим. Кейин газетани очдим — қачон, қай тарзда мизғий қолибман? ЁЗНИ бетоқатлик билан кута-кута тоқатимиз тоқ бўлганди, худди мазах қилгандай эрталаб яна ҳаво айниди-қолди.
— Йўқ, жонгинам! Шунчаки совқотибман. Оёғимни ушлагин, нақ муз-а. Совқотдим!
Хотиним ухлолмай, у ёқдан-бу ёққа ағдарилганидан пружиналар ғижирларди. У жаҳл билан тескари қараб, деворга ўгирилиб ғужанак бўлиб ётиб олганди.
— Совқотдим, музлаб қолдиммиш, вой, тавба-ей! Тамакининг касофатимасми? Ҳаммаси, ер юткур, чекишдан! Ўзингизни ҳалиям ёш, деб ўйлаяпсиз, чоғи… Тортишмай қўя қолинг!