Xазонрезги боғ

Боғ билан овуна бошлаганида Каяманинг ёши олтмишга кирганди. Ўшандан бери орадан ўн йил вақт ўтди... Олтмишга тўлганида, ўн йил умр кўраман деб у сира ўйламаганди, нари борса яна икки, уч йил яшарман деганди, энди, мана, кўриб турганингиздек, ўзига эрмак ҳам топиб олди. Ҳозир ёши етмишда... Боғ, у умид қилган ўша тушунтириш мушкул бўлган қувончни ҳадя этиши учун камида яна ўн йил вақт керак бўлишини у бошиданоқ билганди ва шунга қарамай, Каяма бор пулини икки юз цубо[1] ер сотиб олишга сарфлаганди. Ишдан бўшаши олдидан қўлига теккан пулнинг ҳам таги кўриниб қолганди.

Курантил кўчаси, 28

Индонезиянинг замонавий йирик ёзувчиси Прамудя Ананта Тур 1925 йилда туғилган. Ёшлик йилларида қўлида қурол билан мамлакат мустақиллиги учун курашган. Миллий адабиёт ривожига қўшган катта хизматлари учун Индонезиянинг бир қатор адабий мукофотларига сазовор бўлган. Л.Толстой, А.Куприн, М.Горкий, М.Шолохов асарларини индонез тилига таржима қилган. Кўплаб ҳикоялар, «Бу Жанубий Бентенда юз берган эди» қиссаси ва «Бекаси наҳри соҳилида» романи муаллифидир.

Шаҳар бўйлаб бир маромдаги ҳорғин, қисқа одимлар билан аскар ботинка кийган киши борарди.
Бир неча йил бурун бу ботинкалар яп-янги эди, ялтираб турарди. Жанг майдонлари бўйлаб, ўлдирилган турли миллат аскарлари танасини таҳқирлаб, музаффарона юриб ўтганди. Лекин у пайтлар ўтиб кетди. Ботинкалар ўз оҳорини йўқотди: пошналари ейилиб, усти сарғайиб йиртилди, учи айрилиб кетди.

Одамларни ёлғиз қолдирманг

Автомобилнинг эшиги очилди-да, ожиз нур қоронғиликни тилиб ўтди, бола стакандаги чойни тўкиб юбормасликка тиришганча патнисни машина ичида ўтирган одамга узатди.
— Яшавор, Маҳмуд!—деди орқа ўриндиқда ўтирган киши.—Ҳар доимгидек иссиғидан олиб келибсан.
Бола жилмайди, бу ёқимтойгина сепкилли ўсмир эди.
— Тезроқ бу ёққа чиқа қол, бўлмаса совқотиб қоласан,— деди айнан ўша одам.
Бола машина ичига шўнғиди. Рул олдида яна бир одам ўтирарди. У ёшгина бўлиб, кўзойнак ортидан мулойим қараб турарди.
— Кечга қоласанми, деб қўрқувдик, ҳатто хавотир ола бошлагандик. Радиода болалар учун эшиттириш бошланган бўлса керак-а?

Жанублик киши

Соат олтига яқинлашиб қолганди ва мен бассейн ёнида бирпас ўтириб пиво ичганча қуёшда тобланишга қарор қилдим. Мен барга кириб пиво сотиб олдим ва боғ орқали бассейнга жўнадим. Боғ ажойиб эди-бир текис қилиб қирқилган ўтли сайҳонлик, гуллар, атроф эса палмалар билан қуршалганди. Шамол палмалар учини силкитар, барглар шунга мос равишда шитирлаб овоз чиқарарди. Бассейн атрофидаги баланд соябонлар остида кўплаб эркак ва аёллар ўтиришарди. Бассейн ичида эса уч-тўрт нафар йигит-қиз бўлиб, улар шовқин солганча бир-бирларига катта резина тўпни отиб ўйнашарди.
Мен тўхтаб, уларга разм солдим. Қизлар меҳмонхонада турувчи инглизлар эди. Йигитларни эса танимадим, аммо уларнинг америкача лаҳжасини эшитгач, йигитлар бугун эрталаб келган Америка ҳарбий кемасининг курсантлари эканлигини тахмин қилдим.
Мен соябонлардан бирининг остига ўтирдим ва пивомни очдим. Кўм-кўк сувни сачратиб ўйнаётганларни кузатиш менга завқ бағишлаётганди.

Чақалоқ

Ҳатто муҳтожларга ёрдам кўрсатиш жамиятидан нафақа олиб келган олижаноб хоним ҳам болани нега бунчалик кўпайтираётганимизни сўради. Ўша куни хотинимнинг кайфияти ёмон эди. «Пулимиз бўлганида кечқурунлари кинога борардик, бўлмагандан кейин нима қиламиз, тўғри тўшакка йўл оламиз, ана шундай қилиб бола туғилаверади-да», дея бор ҳақиқатни айтди-қўйди. Бундай шартакиликдан ранжиган хоним узр сўраб қайтиб кетди. Хотинимга тўғри сўз ҳам ўз ўрнида эътиборли эканини, бировга зарда қилишдан олдин ким билан гаплашаётганини ҳисобга олиш зарурлигини айтиб бироз койиган бўлдим.
Турмуш ташвишларидан йироқ, ёш ва буйдоқ юрган кезларимда Рим ҳаётига оид газетларни кўп ўқирдим. Бу рўзномаларда инсонларнинг ҳаётида юз берган жамики бахтсиз ҳодисалар: ўғирлик, қотиллик, ўз жонига қасд қилиш, майда безориликлар... тўғрисида ёзишарди. Ўша кезларда бундай кўргуликлар бир кун менинг ҳам бошимга тушади, деб сира ўйламаган эдим.

Муаллим Дас

Уйда атиги учтагина адёл бор бўлиб, уччови ҳам эскириб, увадаси чиқиб кетган эди. Улардан бирини ҳар кеча оиланинг кенжа фарзанди Мунни ва тўнғичи Сита, иккинчисини — ўртанча ака ва сингил, учинчисини эса оталари — муаллим Ишар Дас ёпинишарди. Xотини Бхагванти эса тунни бўйра устида канопдан тўқилган матони ёпиб ўтказарди.
Уч нафар кичик фарзанд аллақачон ухлаб қолишди, тўнғичи эса ҳамон йўталарди. Мана икки йилдирки, касаллик қизни қийнамоқда. Бир кун Ишар Дас ўқувчилардан бирининг отасидан — айтишларича, яхши шифокордан — Ситани бир кўриб қўйишни илтимос қилди. У қизни дарҳол операция қилиш керак, акс ҳолда Сита кар бўлиб қолиши мумкин, касаллик унинг юрагига ҳам таъсир қиляпти, деди. Шифокор бундан ташқари ҳар куни болага сут, тухум, кўкатлар, мевалар, витаминлар беришни тавсия қилди...
  • Яндекс.Метрика