Айтиши керак-ку кимдир...


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳиби, шоир Носиржон Жўраев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида интернет сайтларидан бирида эълон қилинган “Бир гуруҳ ўзбек зиёлилари рус тилига расмий мақом беришни таклиф қилдилар” номли материалга жиддий муносабат билдирди.
 
ХХ АСР. ШАВКАТ РАҲМОН
 
Худонинг кўзида турибди ҳар иш –
Мумкинмас бир он ҳам риёга чалғиш.
“Онажон Ватан!” деб, Ватандан олқиш
Кутиб ўсганлардан шоир чиқмагай.
 
Гарчи Навоийни чандон ўқиган...
Талтайиб суянар Ернинг ўқига.
“Онажон халқим!” деб, халқнинг юкига
Елка қисганлардан шоир чиқмагай.
Батафсил
+8

Адабиёт ўладими?

 
Бундан роппа-роса йигирма йил илгари, мустақиллигимизнинг дастлабки кунларида таниқли ёзувчи Шукур Xолмирзаевнинг «Адабиёт ўладими?» мақоласи кенг адабий жамотачиликда жиддий баҳс-мунозара уйғотган эди. Ушбу савол ҳанузгача адабий танқидчлилик, адабий давралардаги бўлган мунозараларда эътибордан тушмай келаётир. Xўш? Шукур Xолмирзаев мақоласида нима ҳақида фикр юритган эдики, йиллар ўтса-да, адибу шоирлар, олиму зиёлилар ушбу саволга бот-бот мурожаат этиб келмоқда? Саволлар бисёр, жавоблар эса турлича. Масала моҳиятига теран назар ташласангиз, ҳеч иккиланишсиз айтиш мумкинки, ёзувчи адабиётнинг ўлиш-ўлмаслиги эмас, муҳими бошқа бир масала хусусида изтироб чекканлиги аёнлашади.
Батафсил
+1

ОСИЁНИНГ ҒОЛИБ ( ЖОН )И

 
Ҳамроқулов Ғолибжон Ёрқин ўғли 2008 йил Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Тўпчоқча қишлоғида туғилган. Ҳозирда “Абу Али ибн Сино” номидаги 51-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олади. Курашчилар оиласида туғилган Ғолибжонни дастлаб қизиқиши туфайли бобоси Ҳамроқул Очилов карате мактабига етаклаб борди. 2014 йилдан буён спортнинг “Комбат – Айкидо” тури билан шуғулланаётган Ғолибжон қатор мусобақаларда иштирок этиб фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Жумладан: 2015 йил Қашқадарё очиқ чемпионати, вилоят турнири ва Республика кубоги биринчилигида фахрли I ўринни эгаллаган.
Батафсил
0

Қалб ўғриси

 
Интернет бошқача экан барибир. Дўстлар кўп. Хоҳлаган гапларингни ёзаоласан. Яна ҳамма сени тушунади. Бир-икки ҳафтадан буён Зебо исмли бир қиз билан ёзишиб юрибман. Яхши қиз экан. Дарров одамни тушунади. Тўғриси, исми Зебо эканлигини кечги бедорлик билан ўтган тунларимизнинг бирида билдим. Жисми ҳам исмига монанд бўлса-я! Зебо!..Зебо билан илк бор ижтимоий тармоқлардаги “Кўнгил гулшани” гуруҳида танишиб қолганмиз. Ўша куни мен гуруҳга янги “пост” қўйгандим. Кирсам, янги изоҳ қолдирилган экан. Жуда ажойиб! Бунча ақлли бўлмаса бу қиз, деб ўйладим.
Батафсил
0

ЁЗИЛМАГАН ШЕЪР

 
Бугун ҳар кунгидан ҳам оғир уйғондим. Чоршанба. Иш столим устида бир тўплам хатлар келганлиги кўз олдимда гавдалана бошлади. Почтачи хола ҳар келганида “Ишхонангизга кирсам, халтамнинг ярмини бўшатиб кетаманда”,- деб хазиллашиб қўяди. Ҳа, журналимиз болалар нашри бўлганлиги учун, ўқувчилардан жуда кўп шеърлар, расмлар келади. Уларни рағбатлантириш мақсадида ҳар бирига янгича ёндошиш, эътибор қаратиш керак.Кеча иш вақтимдан рухсат сўраб кетганлигим учун бугун вақтлироқ етиб келдим. Ҳали иш бошламасимдан елкамни босиб бораётган оғир юкдан холос бўлиш мақсадида қоравул амаки билан бироз суҳбатлашиб турдим. Оиласи, болалари ҳақида сўрадим... Ўша қоғозларга тўла хонага кирдим-у, олдиндан тахмин қилинган ҳолат мен кутгандан ҳам кўп эканини кўрдим. Бошқа ходимлар келгунича ҳамма ишни тугатиб қўядигандай, шаҳд билан иш бошлар эканман, иш режам бўйича менга юклатилган саҳифалар жадвалини бир-бир кўриб чиқа бошладим. “Шеърият” саҳифаси... Мен учун энг машаққатли иш.
Батафсил
0

Китобхонлик масаласи, ёхуд танганинг иккинчи томони...

 
Китобхонлик,-китобга, мутолаа, илмга эътибор, ҳар бир миллат, ҳар бир Жамиятнинг келажак пойдеворини яратиб берувчи мустаҳкам асоси десак муболағаа эмас.Ўтмишда,буюк боболаримизнинг илм йўлидаги,ижод йўлидаги улкан ютуқларининг замирида ҳам,тинимсиз изланиш, турфа хил китобларга мурожаат машаққати ётибди,аслида.Китоб,-қай Замон,қай маконда бўлмасин,Инсоният онгининг шаклланишида,Олам ва Одам ҳақидаги тасаввурларининг кенгайишида ҳамда Одамзод олдига қўйилган улуғ орзуларнинг рўёбга чиқмоғи учун,катта хизмат қилиб келган ва хизмат қилиб келмоқда.
Батафсил
0