Саҳифалар
Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Январь 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Халқ


Яқин ўтмиш кунларининг бирида.

Орқаси очиқ юк машинаси кўприкдан ўтди-ю чийиллаб тўхтади. Орқа тарафдан аввал сумканинг ерга тушгани, сўнг эса хром этикнинг тапиллаган товуши қулоққа чалинди. Ва дароздан келган, қисиқ кўзли, қотма йигит ҳайдовчига чуқур миннатдорлик билдириб, йўлни кесиб ўта бошлади. Аскарча кийинган йигитнинг ҳозирги ҳолатига тушуниб бўлмас эди - устидаги кийимига ҳамда соғинчдан энтикиб турган кўзларига қараб туриб, узоқ йиллардан бери уйни кўрмаган одамни; оқ-оппоқ оқариб турган ангорига, юрганда сал-сал чайқалиб, асабий қадам ташлашига қараб бирор фалокат туфайли уйга шошаётган одамнинг ифодасини ҳам туйиш мумкин эди.

Авлиё тут


(Мистик-фантастик ҳикоя)
Бисмиллоҳи Раҳмони Раҳим. Оллоҳим барча неъматларингга шукур бўлсинки, ушбу ҳикоямни ўтган барча азиз авлиё ва анбиёларнинг поки руҳларига бағишлайман.
Муаллиф

Қадим замонларда Ғарб билан Шарқ қитъаларини бирлаштириб турувчи карвон йўли бизнинг Термиз шаҳримиз орқали ҳам ўтганди. Хитойдан то Афғонгача бўлган манзилни босиб ўтувчи бу буюк “Ипак йўли” карвонларида қимматбаҳо сара моллар олиб ўтиларди. Бизнинг заминдан ҳам ўтувчи бу кўҳна карвон йўлида, кўплаб сир-синоатларга бой воқеалар рўй берган. Бугун ҳикоямизда айнан ана шундай ғайриоддий воқеалардан бири ҳикоя қилинади.

Гумон



Роҳатали рўпарасидаги эшик тепасига осилган соатга қараб дақиқа санаб ётарди. Соатнинг аста чикиллаши унинг юрагига ваҳима соларди. Салима соат иккида ишдан чиқиши керак, ўн беш дақиқада уйга етиб келарди. Соат 14 дан 25 дақиқа ўтаяпти. Ундан дарак йўқ. Йўл-йўлакай тўхташ ҳам одати йўқ.  Иши тугаши билан уни интиқ кутаётган турмуш ўртоғи ёнига югуради. 
Роҳатали эшикка термулиб ётиб кўзи тешилай деди.  Ёнгинасида усти ёпиғлик турган термосдан чойдан қуйиб ичди. Азонда дамланган чой ҳали ҳам қайноқ. Тушликда ҳар куни қайноқ овқат ичади. Термосда  турган қиймали маставани очиб кўрди.

Биринчи қор



Ҳабиб одатига кўра эрта турди. Деразанинг табақаларини очганда палатага гупиллаб қор ҳиди урилди. Қор ёғяпти! – Биринчи қор! Оппоқ…
У ҳар куни тонгда югуради. Чиниқиш керак.
Ҳабиб спорт кийимини кийиб, ташқарига отилди. Ҳовлига чиқаверишда мудраб ўтирган қоровул чол унга ҳайрон бўлиб тикилди:
— Ўғлим, бугун қор ёғяпти-ку.
— Ота, бир айланиб келмасам кўнглим тинчимайди.
Қоровул чол ўзи шунақа. Ҳабиб ҳар сафар эрталаб чиқаётганда бир баҳонани айтиб туради. Бир «совуқ» деса, иккинчи гал «ёмғир ёғяпти», дейди. Ҳабиб ҳар сафар шу тахлит жавоб қайтариб, ўтиб кетаверади. Чол унга қараб қолаверади: «Ғалати йигит!»
Ҳабиб югуриши керак. Соғлигига фойдали. Аммо қор кўп ёғипти. Совқотиб қолмасмикан? Ҳечқиси йўқ, бир айланса, қизийди.
Қор ёғарди. Биринчи қор!

Ота уй



…Тинчгина шаҳарда юрувдим, қишлоқни қўмсаб уйга отландим. Ҳовли торлик қилиб, тоққа йўл олдим. Мана охири келганим – «кенг» ерда ўтирибман, бутун дунёни кафтдагидек кўриб. Одамзот қизиқ, иссиққа ҳам совуққа ҳам, узоққа ҳам, яқинга ҳам чидамайди. Ишга кетаётсам қишлоқдан зўрға, ўз-ўзимни авраб, аранг чиқиб кетаман. Вақт ўтиб қишлоққа отлансам ҳам шу аҳвол. Шаҳарда кўз илғамас ришталар билан юзлаб юмушларга боғланиб қолганимни ҳис қиламан. Бирини бажарсанг, иккинчиси қолиб кетади. Нима бўлса бўлар дейман-да, бир силтаниб катта йўлга, ундан уловга чиқиб оламан. Бу йўллардан қаерларга бориш мумкин? Йўл бўйлаб юзлаб, минглаб хонадонлар.
Олдинда яна қанча? Улар орасидаги биргина уйга интиқман. Фақат ўша манзилдагина шодумонлик нималигини англайман.

Маъруфнинг иншоси



21 октябрь – ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун

Маъруф исмли синфдошим бўларди. У орқа партада ўтирар, дўстлари ҳам кам эди. Очиғини айтганда, уни устидан кулардик, мазах қилардик, хуллас, бутун мактаб уни «Маюф» деб чақирарди. Устоз­лар қийналмаслиги учун бўлса керак, уйга вазифаларни аҳён-аҳёнда сўрамаса, сўрамасди ҳисоб.
Унинг кундалигида фақат уч ва тўрт баҳоларни учратиш мумкин эди. Беш баҳо анқонинг уруғи. Қайсидир устоз, масалан, ҳаммага бирдек ёқадиган ва унинг дарси дарс сифатида муҳим ўрин тутмаган расм устозимиз, Маюфнинг «жўмраги қийшайган чойнак-пиёласи»га «болачали беш» қўйиб, унинг бир кунлик илжайиб юришини таъминларди, холос.

Олти болали келинчак


(Орамиздаги одамлар туркумидан)

Иноят хола оғирмиш....
Бу хабар яшин тезлигида тарқалди.
Кимдир ичаётган чойини, кимдир чопиқ қилаётган даласини ташлаб йўлга тушди.
-Дадам ҳам Тошконга борадиларми? Шунча йўлга- я?!
Ирода опа беш кун аввал туширган келининг пайдар- пай берган саволларидан оғриниб, қувидан чиқарилган бир банка сарёғни авайлаб сочиққа ўради. Олма, нон, қатиқ қуйилган елим идишни ҳам йўл халтага жойлар экан пойтахтга отланаётган эрига юзланди:
-Ойим сигиримизнинг қатиғини яхши яхши кўрадилар.Олиб боринг. Музлаткичдан хозиргина олдим. Собир аканинг мошинасида кетаркансизлар. Тез етасизлар, Худо хохласа, ачиб қолмайди. Ёғлиққина мазза қилиб ичиб оладилар.

Тирик товон


Тўқсонбосди маҳали эди. Тиловнинг байтал чопиб бўлса-да, пойга оламан, деб кариллаб юрган пайтлари.
Бўсағадаги ола пўстакнинг устида “хур-хур” ухлаб ётган мушук ёнига тушган чопоннинг шовурига уйғонди; кўзини эринибгина очди, чўзилиб керишди, олд оёғи билан юзини ювди.
– Пишт-ей! – деди хўжайин асабий. – Тур, йўқол, кўзимга кўринма…
Мушук мушук бўлиб, хўжайиндан дағал гап эшитди. Ҳуркиб турди-турди, хўжайинига олазарак қаради-ю, думини қисиб, чиқиб кетди.
Мушукнинг ҳеч қурса миёвламагани Тиловга ғалати туюлди. “Бекор қилдим-ов шуни. Худонинг жонзоти-да буям. Нима айби бор эди унинг?”.

Хайрлашган одам


Н.О.га

Аэропортда сени кузатаётганимизда бироз асабий кўриндик. Имкон қадар ўзингни хотиржам тутишга уринаётган бўлсанг-да ичингдаги алланечук изтироб кўзларингдан ташқарига отилиб чиқай-чиқай деб турарди. Аммо сен бутун ироданг билан бунга йўл қўймаяпсан. Кўринишинг, ҳар битта ҳаракатингга разм соламан: кўкимтир шиминг, тўқима жемперинг, шарфинг, оқ ипли қизғиш крассовканг ўзингга ярашиб турибди. Калта сочларинг узра кўзойнагинг қўндирилган. Ҳар бир ҳаракатинг тез ва безовта. Нозир ҳужжатларингни текшириб бўлгач, мени бағрингга босдинг. Биз сени ичкаригача кузатиб боришимизни негадир истамадинг. Онангни қучоқлаб, икки юзидан ўпгач, жомадонингни тезгина менинг қўлимдан олдинг. Онанг сенга нималарнидир қайта-қайта тайинлашидан асабларинг зирқираб, ҳарчанд аяётган бўлсанг-да, барибир койиб бердинг.

Қайдасан муҳаббат



Шавкат менинг болаликдаги дўстим. Дўстим, деб алоҳида таъкид билан айтишни тақозо қиладиган сабаблар бор.
Фарзанди, айниқса, ўғли бор оила боланинг ким билан дўстлашиши, кўчада ким билан ўйнаётганига алоҳида назар билан қарайди. Олманинг остига олма тушади. Менинг дадам билан Шавкатнинг дадаси ҳам биз каби дўст бўлиб ўсишган. Болаликдан бир-бирининг феълиям, фазилатию камчиликлариям иккисига маълум. Бир сўз билан айтганда, улар ўзларининг назарларида дўстликка муносиб эдилар. Дарвоқе, иккисиям мактабда ўқитувчи бўлиб ишлашар, менинг дадам математикадан, Шавкатнинг дадаси биологиядан дарс берарди. Мен билан Шавкат ҳам бир-биримизга мос эдик.