Ёрқинжон Ҳайитбоев шеърлари


ҚИРҒОҒИДАН МЕҲРИ ТОШГАН, ЭЙ ДЕНГИЗ

“Олдимдан оққан сув, беқадр сувим...”
Ҳалима Худойбердиева


Қоғозларни суйдим ҳаддидан ортиқ,
Умримни беряпман уларга сўзсиз.
Ёзмоқлик - яшамоқ, ёзмоқлиқ - борлиқ,
Мени шоир қилиб ўстирган Сизсиз.

Зулхумор Орифжонова шеърлари



Мен эплай олмадим, 
ёмғирдек тўкилмоқликни, 
Ёлкангга бош қўйиб, 
сўнгра дардлар аро йиқилмоқликни. 
Эплаганим фақат тунлар алаҳсиб, 
тонглар учганимми самосиз қушдай?
Сендан кетавердим кунлар адашиб, 
Сенга элтаверди поёнсиз тушлар... 

Орол дарғаси (достон)


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Ҳарсангдай-ҳарсангдай ҳасратларни йиғиб келдим. Битта-битта қозонга солдим. Чўмичларга сиғмади, чиқмади. Мадалаб-майдалаб ташлагим келди-ю, саксонни санлаб юрган бувам менга майдалашмаслик керак деб ўргатган…
Туянинг ўркачидай бўртиб қолди баъзи чизгилар. Силлиқламадим. Жониворни қийнаб, қулоқ-бурнини кесгим келмади. Ҳай, дедим. Aхир бировнинг гапини эмас, ўзининг ширин-ширин туйғуларини Мажнуннинг юрагидай ҳил-ҳил қайнаган саҳрога қараб хотиржам чайнаётган катта ўркачли туя ҳам бир пайтлари бўталоқ бўлган. Бўталоқлигимда Танҳоздан чиқмасдим. Сел келган вақтларида елим сув идишдан қирқтасини халтага жойлаб, устига миниб, оқимга тўғирлаб, ўзимни дарға билиб, сузардим-а, сузардим!.. Ҳозир ярашмай қолди. Энди менга камида денгиз керак!

Ирода Мухамеджанова шеърлари



Кузги япроқ

Рангги хазон ёзуғлигим - кузги япроқ,
Наҳот, алам бўлса сенда, мендан кўпроқ.
Менку – осий банда эдим, айблидирман...
Қай гуноҳинг қилди сени бахтдан йироқ?
Рангги хазон ёзуғлигим - кузги япроқ.
  • Яндекс.Метрика