Шоҳиста Шайдо



Онажоним

Баъзан кўзда ёшлар билан йиғлар онам, 
Тунлар бедор ўз бағрини тиғлар онам. 
Ҳаммадан ҳам мени кўпроқ ўйлар онам, 
Қани она, юрагингиз бўлолсайдим, 
Онажоним, дардингизни ололсайдим. 

Ислом Али



БИР КУНИ

Бир куни ёнинга қайтаман бироқ, 
Балки туташтирар тақдирнинг йўли. 
Ўшанда сочингга тушган бўлар оқ, 
Менинг сочларимда ўрикнинг гули. 
  • Яндекс.Метрика