Қасос

Мен хотинимни севмайман! Отам шунчаки номардлик қилди: сўнгги нафасида «Шарифага уйланмасанг рози эмасман», деди. Тўғри, бояқиш ёмон қиз эмас, уйни чиннидек ораста тутади, бир кунда ўн марталаб соч тарашга ҳам эринмайди. Аммо менга бу қорамағиз қизнинг кўзлари ёқмас эди. Унинг қорачиқлари қандайдир ялтираб кўринади кишига. Айниқса, бирор баҳонаи сабаб ғижиллашиб қолганимизда шундай қарардики, бу ўткир ва сирли нигоҳга дош беролмасдан, нафасимни ичимга ютардим. Лекин марҳум отамнинг ҳукми боис шу аёл билан бир ёстиққа бош қўйишга мажбур эдим мен.

Кутилмаган мактуб

Янги йил кечаси Аёзбобо Умидага ёзғич совға қилди. Қизалоқ эртасига кун бўйи унинг устига расми туширилган севимли мултфильми қаҳрамонига мафтун бўлди. Кечга яқин бундан зерикди чоғи, ёзғичнинг чиққиллатгичини босганди, тумшуғида темир уч кўринди. Қўлидаги жажжи жимжимадор матоҳнинг ручка эканини даъфатан билиб қолди-ю, бир нималар ёзгиси келиб завқланди. Аёзбобонинг кечаги гапи ёдига тушди: “Чин дилдан кўнгилга тугилган ҳар қандай ният албатта ижобат бўлур”.

Зулм ва номус

“Нодон, юмшоқ гапирсанг ўзидан кетади!.. — Саккиз овулни ўз ичига олган Чимсаройнинг хожаси Саттор элбегининг хаёлидан эртаси куни ҳам йигит кетмасди. – Лекин нега у бундай умидсизликка чўмди экан? Дарди нима эди.., бояқиш?”
Ҳаммасини яна бир-бир эслади.
Аввалига хизматчи келиб ўртачимлик биттаси элбеги билан учраштиришларини талаб қилаётганини айтди. “Тусига қарасингиз, тиланчи дейсиз, димоғи эса баланд қурмағурнинг”, — деди хизматчи ғазабланаётганини яширмай.

Ҳаёлимда асраганим

Фарҳод Ширинни ҳеч кутилмаганда қадрдон боғда учратди. Ёнида ширингина қизалоқ. Шунда мўъжиза рўй берди: бир лаҳзада қалбининг тубига кўмиб ташлаган сирлари хаёлида жонланди, хотиралар кўз олдидан кино тасмасидек ўта бошлади.
...Улар бир-бирини университет ётоқхонасида топишди. Топганда ҳам бу учрашувдан роппа-роса икки йил ўтгандан кейингина топишди. Ўшанда баҳор эди. Ҳар томон яшилликка бурканган, ётоқхона ҳовлисида турфа гуллар очилиб, атроф ўзгача бир гўзал қиёфага кирган. Йигит-қизлар қалбида нафис туйғулар ўзини намоён эта бошлаган кунларнинг бири. Улар бир муддат ётоқхона олдидаги ўриндиқда ўтириб суҳбатлашишди.
  • Яндекс.Метрика