Зулм ва номус

“Нодон, юмшоқ гапирсанг ўзидан кетади!.. — Саккиз овулни ўз ичига олган Чимсаройнинг хожаси Саттор элбегининг хаёлидан эртаси куни ҳам йигит кетмасди. – Лекин нега у бундай умидсизликка чўмди экан? Дарди нима эди.., бояқиш?”
Ҳаммасини яна бир-бир эслади.
Аввалига хизматчи келиб ўртачимлик биттаси элбеги билан учраштиришларини талаб қилаётганини айтди. “Тусига қарасингиз, тиланчи дейсиз, димоғи эса баланд қурмағурнинг”, — деди хизматчи ғазабланаётганини яширмай.

Ҳаёлимда асраганим

Фарҳод Ширинни ҳеч кутилмаганда қадрдон боғда учратди. Ёнида ширингина қизалоқ. Шунда мўъжиза рўй берди: бир лаҳзада қалбининг тубига кўмиб ташлаган сирлари хаёлида жонланди, хотиралар кўз олдидан кино тасмасидек ўта бошлади.
...Улар бир-бирини университет ётоқхонасида топишди. Топганда ҳам бу учрашувдан роппа-роса икки йил ўтгандан кейингина топишди. Ўшанда баҳор эди. Ҳар томон яшилликка бурканган, ётоқхона ҳовлисида турфа гуллар очилиб, атроф ўзгача бир гўзал қиёфага кирган. Йигит-қизлар қалбида нафис туйғулар ўзини намоён эта бошлаган кунларнинг бири. Улар бир муддат ётоқхона олдидаги ўриндиқда ўтириб суҳбатлашишди.
  • Яндекс.Метрика