Дилафрўз Тўрақулова

 
Ҳар тонг қайноқ меҳр ишга етаклар,
Ҳар он жўш уради ажиб иштиёқ.
Кўклам келгач гулга кирди куртаклар,
Меҳрдан қўнгилда унди бир гиёҳ.
 
Тонг палла Тошкентда ҳаёт ўзгача,
Ҳамма ёқ сукунат. Йўқ бирор ҳадик.
Қўнғироқ овози то бонг чалгунча
Хўрозлар уйғотар сутчи хотиндек...
Батафсил
+2

Изланаётган бахт

 
Воҳид чол уста Холиёрни унчалик ёқтирмасди. Шу сабаб бир-бирини кўришгудек бўлишса, атай йўлларини ўзгартиришарди. Гўёки, биров-бировини кўрмагандек. Аслида, орада талашадиган масала йўқ ҳисоби. Ёшлигидан бирга униб-ўсди. Девор дармиён қўшнилар бошида иноқ эди. Сўнг Воҳид чол ҳали чол бўлмаган айни навқирон ёшида уч-тўрт сўм пул топиб уста Холиёрни менсимагандек бўлади.

Воҳиднинг маишати яхшигина эди. Қўшниси - уста Холиёр эса отакасби – болаларни суннат қилиш билан шуғулланарди. Устанинг яхши томони шу эдики, фалон сўм берасан, деб такса нархини айтмасди. Тўй эгаси неча пулни лозим деб унга берса, шунисига қаноат қиларди. Аста-секин уста теварак –атрофдаги қишлоқларга ҳам танилиб улгурди. Уста Холиёр деган ном билан, дастурхондан ўзига муносиб жой оладиган бўлди.
Батафсил
0

Сомон йўли

 
— Тўлғоной, бояқиш Тўлғонойим, муштипар бошингга тушган ғам-аламлар, сумбул сочларингга кумуш қиров тушириб кетган ўша кунлар эмасмиди? Эсизгина ўрим-ўрим сочлар! Сен бу ерга келганда ҳар гал ҳам бонгқача қиёфада келардинг. Ғам тошлари оғирлашган сайин ҳамма қийинчиликларга бардош бериб, бағри-дилинг ўртаниб, жимгина келиб, жимгина кетсанг ҳам, бошингга қандай мушкул кунлар тушганидан тўла огоҳ эдим.
— Ҳа, Она-эрим, гапирганда иложим қанча. Ёлғиз менгина эмас, урушнинг касри тегмаган битта ҳам оила, биронта ҳам одам қолмаган эди-ку.
Батафсил
0

Тошқин қурбонлари

 
Шу йилги қиш аввалгиларга қараганда қаттиқ келиб, ҳаммадан кўра қашшоқ бечораларга оғир бўлди.
Ҳозир қайси кун эканлигини аниқ айта олмайман, аммо Бахман ойида росаям жала қуйиб юборди ва унинг кетидан шаҳарни даҳшатли сув босди. Қишлоқда жойлашган тўрт минг уйдан асосан, қашшоқлар истиқомат қиладиган маҳаллалардан икки юзга яқин хонадон бутунлай вайрон бўлди ёхуд шикастланди, уч мингга яқин одам бошпанасиз қолди ва ўн беш ёки йигирма киши қурбон бўлди ва бедарак йўқолди.
Батафсил
0

Тўлқинсиз оқ денгиз

 
Совуқ бошланаётганидан бўлса керак, чойхонада ҳар доимгидан ҳам одам гавжум. Доимий танда қурганлардан ташқари, энди иссиқ кунларда дала-даштда иш билан андармон бўлиб юрганлар ҳам юмушларини тугатиб, уйда зарикканларидан эснаб-эснаб кўчага чиқишади-да, бирин-кетин чойхонага кириб келаверишади. Улар дастлаб ичкаридаги тутун ва буғдан нафас олишга бироз қийналиб туришади-ю, кейин кўникиб, алламаҳалгача суҳбатлашиб ўтиришади. Дераза ёнида ўтирганлар дам-бадам ойнага ўрнашган буғни артиб, кўчадан ўтган-кетганни томоша қилишади.
Батафсил
0

Ўзимиз ҳақимизда

Esdalik.uz - ёшлик илҳомлари...

Мақсадимиз, ёшларни бадиий адабиётга меҳр қўйишида ўз ҳиссамизни қўшиш. Бундан ташқари ёш ижодкорларнинг қўллаб – қувватлаш ва уларнинг ижод намуналарини ўқувчиларга етказишдир.
Батафсил
+5