Чордоқ

 
1943 йил, 13 январь, чоршанба
Дугонам Китти!
Ташқарида даҳшатли воқеалар юз бермоқда. Бечора одамларни истаган вақтида уйларидан судраб олиб кетишяпти. Фақат кийим-кечак солинган сумка билан ҳамён олишга рухсат этилади, холос. Уларни ҳам, барибир, йўлда ўғирлатиб қўйишади. Оилалар бўлиниб кетади, эр-хотинлар, она-болалар бир-биридан айриладилар. Болалар мактабдан қайтишганда, қарашсаки, ота-оналари йўқ, қаергадир олиб кетилган. Аёллар бозордан қайтишганда уйлари, бор бисотлари сотиб юборилган бўлади.
Голландияда насронийлар ҳам юрак ҳовучлаб яшашяпти, чунки уларнинг ўғиллари Германияга жўнатилган. Ҳамма қўрқувда. Ҳар тун Голландия устидан Германияни бомбардимон қилиш учун самолётлар учиб ўтади. Ҳар соат Россия ва Африкада минглаб инсонлар ҳалок бўляпти. Кулфат ҳеч кимни четлаб ўтмаяпти, бутун дунё уришмоқда. Иттифоқчиларимиз муваффақиятга эришаётган бўлсалар ҳам, урушнинг ниҳояси кўринмайди.
Батафсил
+1

Кумуш Абдусаломова

 

Фотокўргазмадан кейин

Бу дунёнинг кўргазмаларин
Кўзларимга хато кўргизма!
Бугун санъат галереяси
Ташкил этмиш фотокўргазма.

Кимга нима? Билмадим. Юрак
Чок-чокидан ситилган эди.
Бунда сурат кўрдим: аёлнинг
Оғизлари тикилган эди.
Батафсил
+4

Ҳур қиз Маргарита

 
Немислар отиб ташлашганда Маргарита ўн тўққиз баҳорни қарши олган дуркун қиз эди. Бу воқеа халоскорликдан анча олдин, 1944 йил ёзининг бошларида рўй берганди. Кўринишидан нозиккина бу қиз қамоқхонанинг барча даҳшатларига ҳайратомуз матонат ила бардош берди. Маълум бўлишича, у қийноқларга чурқ этмай чидаган ва сўнгги соатда жаллодлар сафи билан юзма-юз турганида Пардикарисларга хос аччиқ табассум ила жилмайган экан. Бу ҳақда вазифаси бўйича ўлим жазоси ижроси вақтида иштирок этган ва қиз жонини фалак ҳукмдорига бахшида этиш хутбасини ўқиган руҳоний ҳикоя қилиб берганди. Яна унинг айтишича, солдатлар милтиқларини кўтаришганда сирли қилиб, “Хайрли тун!” деган экан. Тўғрироғи, сал бошқачароқ, яъни “Бўпти, хайрли тун!..” дебди.У шаҳарчамиз хотин-қизлари орасида бундай ғайритабиий ажал билан ўлганларнинг биринчиси эди. Шу пайтгача барча аёллар кўрпа-тўшак қилиб ётганида, касалликдан ё қариликдан, туғаётган вақтда ё туққандан кейин, қашшоқликдан, ёмон эрга текканидан ёки мусофир юртига кетган эри ё ўғлини соғинганидан ўлганлар.
Батафсил
+1

Шириним

 
Бу менинг айбим эмас. Буни мен қилганим йўқ ва қандай содир бўлганини ҳам билмайман. Унинг дунёга келиши узоққа чўзилмади, аммо ҳаммаси шундан сўнг бошланди. Чақалоғим шунчалар қора эдики, мен даҳшат ичида қолдим. Юлдузсиз осмондек қоп-қора. Суданликлар каби қора. Мен африка-америкалик бўлганим сабабли теримнинг ранги ҳам оч рангда, яъни негр эмасман, сочларим ҳам тўқ сариқ рангда, Лула Еннинг дадаси ҳам шунақа. Менинг оиламда чин негр ирқига мансуб бирор киши йўқ, аждодларим ҳам африка-америкалик кишилар бўлишган. Ву эса оқ танлилар сафига қўшилиш имконини беради. Нима бўлганда ҳам ортида қоладиган зурриёд экан-ку, деб ўйларсиз. Лекин бу қанақа зурриёд бўлди ўзи? Бувимни кўрганингизда эди, у оқ танлилар сафига қўшилиш учун шу ирқдаги киши билан турмуш қурган, шуниси ғалатики, у болалари ҳақида бир сўз ҳам айтмаган. Онамнинг ва холаларимнинг хатларини ҳатто очиб ҳам кўрмасдан ортига қайтариб юборган. Охири ўзларининг хатлари ҳам қайтиб келишдан тўхтаган, улар оналарини тинч қўйишган.
Батафсил
+1

Шоҳжаҳон ШОДМОНОВ

 

Ташландиқ туш каби кунлар эскирар,
Кўксингда димиқиб, юрак қарийди.
Ўзи доим менга кечроқ эс кирар,
Сен шуни тушуниб етсанг қанийди...

Тақдир бахт берганда эсга олмасдан,
Ҳижрон улашганда мени танийди.
Ўзи кетганларни эсга олмасман,
Сен шуни тушуниб етсанг қанийди...
Батафсил
+3

Алвидо

 
Жаҳонгир Норматов Бекмурод ўғли - УрДУ Филология факултети 2-босқич талабаси.

Ой  ҳали  осмонда  қалқиб  турган  пайт .  Қуёш  ўз  бўйини  кўрсатиш  илинжида  олис-олисдан  урилиб-сурилиб тун  билан  талашяпти.  Уйда  ҳамма  уйқуда,  фақат  битта  деразадан  чироқ  нури  тушиб  турибди. Хона  анча  бетартиб ,  қоғоз-қаламлар , турли-туман  китоблар  сочилиб   ётибди.  Бесарамжонлик  орасида  ҳамма  нарсани  унутган  Асилбек  китоб   варақлаш  билан  оввора.  У  яқинда  ҳарбий  хизматдан  қайтганди.  Шундан  бери  институтга  кириш  ниятида  кунми,  тунми  тинмасдан   китоб  титкилайди. Ота-онаси  у  хизматдалигидаёқ қишлоғининг  олди  қизларидан  Саидага  унаштириб  қўйишганди.  У  бунга  рад  жавоби  бермади-ю ,  аввал  ўқишга  кириб  олай  кейин  бир  гап  бўлар – деди.  Аслида  у  Саидани  ёшлигидан  севарди,  лекин  бу  тўғрида унга   гапиришга   журъат  тополмаган.  Шу  ўринда  Саида  ҳам  унга  бефарқ  эмаслиги  сезилиб  турарди. Хуллас, улар  на  учрашиб,  на  гаплашиб  юришди.
Батафсил
+1

Муйиба Отамуратова

 

Ватан

Сени танлаб бўлмас, кечиб бўлмайди,
Севдим деб қасамлар ичиб бўлмайди.
Бахтимга, дардимга сен гувоҳимсан,
Сўнгги нафасгача саждагоҳимсан!

Кулсам кулгичимсан, йиғласам оҳим,
Қоқилсам суянчим, турсам паноҳим.
Қалбим қуёшига самосан ўзинг,
Бахт қуши аталмиш Хумосан ўзинг.
Батафсил
+4

Виждон

 
У ортиқ чидолмади. Уйида ўша жирканч гадонинг яшашидан безиб кетди, тоқати тоқ бўлди. Мариана  ҳаммасига барҳам беришга қарор қилди. Бундай безбетликка дош бериб юргандан кўра, шартта ҳал қилиш керак.
Бу воқеа туфайли Мариана ўн беш кундан бери нима қилишини билмай қолди. Айниқса, Антонионинг бу одамга бунчалик ғамхўрлигини ҳеч тушунолмайди.
Ҳа, ҳақиқатдан ғалати воқеа содир бўлганди.
Тиланчи бир кечага қўноқ бўлишни сўраб келди: чоршанбанинг кечки пайти эди, кўз очирмайдиган чанг-тўзонли шамол дераза ойналарига урилиб чарсиллаган товуш чиқараётганди. Кейин шамол тўхтади. Ер юзига ғалати сукунат чўкди ва қиз деразанинг ёғоч тавақаларини маҳкамлаб ёпар экан:
‒ Бу жимжитлик менга ёқмаяпти. – деди.
Шу пайтда, у зулфинни тушириб эшикни маҳкамлаётганида, ўша одам пайдо бўлганди…
Батафсил
+1

Аравия

 
Мукаррам Отамуродова -  18.01.1993 йил Бухоро вилоятида таваллуд топган. Бухоро Давлат Университетининг хорижий филология факултетини томомлаган. Бадиий таржималар қилишга жуда қизиқади. Бундан ташқари публицистик мақолалари матбуот нашрларида эълон қилинган.

 Аравия
(Рус тилидан Мукаррам ОТАМУРОДОВА таржимаси)

Норт Ричмонд боши берк кўча бўлиб, ғала-ғовурдан йироқ, фақат “Христиан оғалар”[1]  мактабида дарслар тугаган пайт ҳисобга олинмаса, жуда осуда. Кўчанинг охирида, қўшнилардан сал нарироқдаги тўртбурчак майсазор устида бўм-бўш икки қаватли уй бор. Атрофдаги бошқа ҳовлилар ўзларининг батартиб соҳиблари билан ғурурланган каби вазминлик ила бир-бирларига қараб туришарди. Уйимизнинг бурунги хўжайини руҳоний бўлган ва шу уйнинг торгина меҳмонхонасида вафот этган эмиш. Узоқ вақт кимсасиз қолгани сабаб барча хоналар димиқиб кетган, ошхона ёнидаги кичкина омборхона эса эски, кераксиз қоғозларга тўлиб-тошганди. Уларнинг орасидан мен бир нечта қоғоз муқовага ўралган, саҳифалари зах босиб, қайишиб қолган китобларни топиб олдим: “Аббат” Волтер Скоттники, “Тақводорлик сифати”, “Викоданинг эсталиклари”[2]. Топилмаларим орасидан менга ёққани энг сўнггиси бўлди, чунки унинг варақлари бутунлай сап-сариқ эди. Уй ортидаги қаровсиз боғда бир олма дарахти ва унинг атрофида анчагина шохлари ҳар томонга тум-тарақайлаб ётган бошқа дарахтлар ҳам бўлиб, мен уларнинг тагидан марҳум хўжайиннинг занглаган велосипед насосини топиб олдим.
Батафсил
+1

Аҳду паймон

 
Қўрқинчли тун зулматида ўзимни қўлга олишга ҳаракат қилиб, бу темир қафасда айқаш-уйқаш фикрларимни жамлашга уриндим. Руҳим озод бўлиши учун шу тўрт девор ичидан чиқиш йўлини қидирардим. Ҳар бир лаҳзада борлиғим қамалганини ҳис қилар, ичимдаги қўрқинч бутун аъзойи баданимни эгаллаганди. Ёлғиз ўзим изтиробдаман. Уйинг, оиланг, яқинларингдан узоқда бўлсанг, уйқудан заррача лаззат тополмайсан экан.
Кўзимни юмишга ҳаракат қиламан-у, лекин “тиқ” этган товушдан даҳшатга тушиб уйғонаман. Онамнинг оғушида ухлашни хоҳлайман, чунки фақат ўша ергина тинч ва хотиржам. Сояга ўхшайман. Оиламга бўлган соғинч ҳисси мени адойи тамом қилмоқда, қўрқинч бутун вужудимни эгаллаган, надомат мени парчаламоқда.
Бу ерга келишим сабаблари ҳақида ўйласам, ўзимга савол бера бошлайман. Нега тубанлашдим, нега ёмонларга қўшилдим? Анча илгари отам менга насиҳат қилиб, ёмонларга қулоқ солмаслигим, уларга қўшилмаслигимни кўп бор таъкидларди.
Батафсил
0