Кўнгил ўйини

 
Шу қизни ҳеч Хуморхоннинг жини суймади. Адҳамжоннинг дидига нима бўлган - она доим ҳайрон бўлади. Уйланиш ҳақида гап очилдими, тамом - дарров Сарвиноз масаласи кўтарилади. Отаси ҳам ўғлининг томонига ўтиб олган. Нима эмиш, ёшларни ўз ҳолига қўй, биргаликда ўйнаб-кулиб ёшлик даврини ўтказишсин, эмиш! Адҳамжон ҳам ҳар икки куннинг бирида қизга совчилар келаётгани ҳақида чайналавериб, Хуморхоннинг хунобини оширгани-оширган. Ўзлари ҳам у қадар катта охурнинг одамлари бўлмаса-да, аёл бой хонадондан келин изларди. Аллақайси «буюк»нинг «йигитлар камайиб кетаётгани» ҳақидаги сийқа фалсафаси Хуморхоннинг димоғини кўтарган, унча-мунча оилани менсимасди ўзича.
Батафсил
0

Сенсан севарим...

 
Инсон ўз орзуларидан алданмасин экан. Кўнглидан алданмасин экан. Болалигимдан бошланган бир хомхаёл кун келиб ҳаётимни остин-устун қилиб юборади, деб сира ўйламагандим...
Ўша пайтларни эсласам, ҳаётим бир маромда, бир йўналишда бориб-келадиган поезд рейслари каби бирхилликдан иборат бўлган экан, деб ўйлайман. Ҳар тонгим у ҳақдаги ўйлар билан ёришарди. Унга қачон кўнгил қўйганимни билмайман, аммо билганим - холамнинг вафотигача бундай ўй хаёлимнинг кўчасига ҳам келмаганди...
****
Инсон ўз туйғуларидан адашмасин экан. Алданмасин экан. Мен адашдим. Шу хато бадалига умримнинг бахт бекатида кутиб турган поездини ўтказиб юборишимга бир баҳя қолди...
Аслида, онам бизни тарк этишидан кейинги муносабатларимиз ҳисларимизнинг дебочаси бўлган экан... Ҳаммаси ўшандан бошланган кўринади... У онамга жудаям ўхшарди. Шунинг учун бошқа холаваччаларимдан кўра кўпроқ яхши кўрардим уни. Айниқса, аммаларим бирикиб, дадамни иккинчи бор уйлантириб қўйиш ҳаракатига тушиб қолишганида, ундан бошқа ҳеч ким билан гаплашмай қўйдим. Унга қарасам, кўнглим таскин топарди, алғов-далғов ўйларим мени ҳоли қолдирар, худди ўз онамга эркалик қилгандек, миттигина жиянимнинг тиззасига бош қўйиб узоқ ўтириб қолардим баъзан...
Батафсил
0

Мен - Бевафоман!

 
- Сиз муҳаббатга ишонмайсизми?
- Мен одамларга ишонмайман...


Эсимни танибманки, одамлар орасидаги мардлик, қатъийлик, қадриятларига содиқлик - мен учун энг афзал хислатлардан бири бўлиб келади. Қиз бола бўлишимга қарамай, орият тушунчаси мен учун йигит кишидагидан ҳам юксакрок мартабада турар, бир гапимни иккинчи гапга алмаштиришни ўзимга эп билмасдим. Шу кунгача.
Шу кунгача, дейишимга сабаб бор. Чунки, бугун илк бор ўзимга, қадриятларимга, туйғуларимга хиёнат қилдим. Ва бундан афсусда ҳам эмасман. Нега бундай бўлганини ва бунга мени нима мажбур қилганини бир бошидан ҳикоя қилиб бераман. Бироз зерикарли, узун тарих бўлса ҳам.
Бу воқеа ўтган йилнинг ёз охирлаб, секин-аста куз одимлари кўзга ташлана борган кунларидан ибтидо бўлган эди. Оғир тушкунлик таъсиридан чиқиш учун йўл излаётган одамнинг аҳволини ҳеч кўрганмисиз? Яшаб қолиш учун зир югуриб, атрофдан нажот қидираётган оввораи сарсонни тасаввур қилганингиз ажабмас. Лекин менда ҳам худди шу аҳвол эди, демайман. Ғам ва тушкунлик сабаб, озиб-тўзиб кетганман, ўн чиройимдан бир чиройим ҳам қолмаган бўлса-да, ҳануз сўзларим салобати кўпни ҳуркитар, бирозгина илғаниб турган бефарқлигимгина армонларимдан дарак беришга уринарди холос.
Батафсил
0

Алия Темурийзода

 
Ишонаман Онам айтган эртакларга,
Ахир доим тун ортидан тонг отади...
Ҳавас қилиб шабнам ўпган чечакларга,
Мени ўпиб, эркалатиб, уйғотади.

Ишонаман қалби аро тоғлар бунёд -
Кўз ёшларим бўронлари елкасида.
Бир сўзидан осмонларнинг мулки барбод,
Офтоблари яшар кўнгил ўлкасида...
Батафсил
+2