Сариқ япроқ

 
У бозорни ёқтирмайди, аммо, гап бунда эмас. У, шунчаки тўғри унинг олдига боради, уни томоша қилиб, сўнг ортига қайтади. Бир қарашда эса, уни бозор ичра тентираб юрадиган, уйсиз одамга ўхшатиш мумкин. Қорни тўқ, улкан дарди ҳам йўқ, аммо бирдан-бир дарди – у! У шунинг учун ҳам ҳар куни унинг олдига боради, уни кўриш учун боради, унга қараркан, ундан завқ олади, роҳатланади. Дунёнинг нечта мўъжизаси бор эканини деярли билса ҳам, у қайсилар эканига қизиқиб кўрмаган, сабаби, унинг ўз мўъжизаси бор, мана бугун ҳам унинг олдига келди. Кун иссиқ, ёзнинг сўнгги кунлари бўлишига қарамай, қуёшнинг дарди тугамаганга ўхшайди, ҳар ҳолда у иссиқни ёмон кўради, қуёшни ҳам унча севмайди, балки ёқтирар, аммо, севмайди. Шунинг учун, тезроқ куз келишини кутар ва унинг олдига тез-тез қатнашни канда қилмасди. Аммо, бунинг ёзга қизиғи йўқ, уни ким ёқтиради, ким йўқ, бу бутунлай аҳамиятсиз. Қуёш чиқаверади, ёз бўлаверади, аммо, ёз ҳам баъзи тартибга ва мезонга амал қилади, шунинг учун ҳадемай кузга ўз навбатини беришга тайёргарлик кўрмоқда эди.
Батафсил
+6

Аҳмад Али Дилмуроднинг қисқа ҳикоялари

 
Топинмоқ

- Мен сени кўрмаяпман!
- Мана мен, шу ердаман!
- Қаерда турибсан? Атрофингда нималар бор?
- Бинолар, кўримсиз уйлар бор!
- Сен хато жойдасан, мен айтдим-ку, ҳайкалнинг олдида учрашамиз деб!
- Мен ҳайкал қаердалигини билмайман! Мен бинонинг олдидаман!
- Менинг олдимда ҳеч қандай бино йўқ! Қаердасан ўзи?!
- Сен айтган манзилда, ҳудди ўша жойда, мана, олдимда катта бино бор, уйлар бор, аммо ҳайкал йўқ!
- Нега йўқ бўлар экан? Энг машҳур ҳайкал-ку бу, қаерда жойлашганини билмайсанми?
- Билмайман, билмайман! Мен кетдим, бу ер жуда ёқимсиз экан!
- Битта ишни эплолмайсан, ҳайкалнинг олдига кел, дедим, билмайман дединг, ўзинг аниқ қаерда турибсан, десам ҳам, билмаяпсан!
Батафсил
+5

Аҳмад Али Дилмуроднинг қисқа ҳикоялари

 
Аҳмад Али Дилмурод - 1995 йил, 12 октябрда Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида туғилган.

*** *** ***
Севишганлар ва умид

Куз, тинч ва сокин ҳаво, барча ўз муаммолари ортидан қувмоқда, уларга эса ташвиш бегона, улар бир-бирини ёшликдан бери севишади, жуда қаттиқ севишади, биргаликлари улар учун - бахт, бахт формуласи улар учун севгининг ўзи, сариқ барглар билан тўлган дарахтлар ёнидаги йўлдан икковлон қўл ушлашиб кетишмоқда, жуда ёқимли лаҳза, шу пайт тўғридаги йўлдан катта тезликда автомобиль ўтиб кетди:
- Қора автомобиль экан, қора ранг чиройли-да - деди йигит.
- Йўғе, у оқ рангда эди-ку, у оқ эди! - деди қиз, тезлик билан.
- Қора эди! - деди йигит ишонч билан.
Батафсил
+4