Зулм ва номус

 
“Нодон, юмшоқ гапирсанг ўзидан кетади!.. — Саккиз овулни ўз ичига олган Чимсаройнинг хожаси Саттор элбегининг хаёлидан эртаси куни ҳам йигит кетмасди. – Лекин нега у бундай умидсизликка чўмди экан? Дарди нима эди.., бояқиш?”
Ҳаммасини яна бир-бир эслади.
Аввалига хизматчи келиб ўртачимлик биттаси элбеги билан учраштиришларини талаб қилаётганини айтди. “Тусига қарасингиз, тиланчи дейсиз, димоғи эса баланд қурмағурнинг”, — деди хизматчи ғазабланаётганини яширмай. Йигитни киритишганида буғдойранг юзи ловуллаб, бир қўли билан елкасини сиқиб турганидан Саттор элбеги унинг “димоғ-фироғ” учун соқчилари тамонидан бенасиба қолмаганини тушунди.
— Нима истайсан, йигит? – дея сўради.
Батафсил
0

Кечир, Садоқат...

 
Уйқуда ётганда оёқ-қуллари боғланган одамдек талвасада қолдим, энам бу сафар масалани кундаланг қўйди.
-Бунисини упоқ, унисини супоқ дейишларинг жонга тегди, тамом, Тўлқин магазинчининг қизи келиним бўлади! – дедилар у киши. Тўлқин магазинчининг ўзи битта қизи бор – Садоқат!.. Гоҳ ерга, гоҳ кўкка тикилдим, ўйларимнинг тутуни кўзимни ачитди, буғилиб, қўлт-қўлт ютиндим...
-Ҳа кенжа, жа “оҳ!” тортивордингиз? – доимгидай гапга аралашди, ўзидан бирор ақллироқ гап чиқмасада ақлли “мажлис”ларда тилини тиёлмайдиган янгам. ”Сизнинг писандангиз етмаётганди” – дегандек, янгамга “олайиб қўйдим”. Энам қистади:
-Хей, шу қиздан ортиқ-зиёдасини оламан деяпсанми, шугина суқсурдан-а?!
-Кенжа-ёв, яна денг, тикувчи! Ўнг қўли чевар, сўл қўли гавҳар, - янгам бу сафар-да тилини тиймади.
Мен “тегмайди” деёлмадим.
-Беришмайди, - минғирладим, дардимнинг учини чиқариб.
“-Беришмайди-и?”
“-Нима-нима?!”
“-Нега беришмас экан?!!!”
Батафсил
0

Сўнгги учрашув

 
Январ ойининг 23 санаси. Ҳаётимни алғов-далғов қилиб юборган ғавғолар шу кундан бошлангандек, назаримда. Уч кун олдин ёғиб ўтган қор ерни тарк этай демас, аксинча, музлаган ерга ёпишиб, баттар яхмалак бўлиб қолганди…
…Машинамиз сирпанчиқ йўлларда сирғала-сирғала Китоб шаҳрига кириб борди. Оёғимда юрак уришига монанд сим-сим оғриқ кечаётган бўлса-да, руҳим енгил. Худди яқинда ҳаммаси тугайдигандек, ҳамма оғриқлардан халос бўладигандекман. Касалхона биноси жойлашган жойда тўхтадик. Ҳайдовчи билан хайрлашгач, ўзимизга керакли бўлимни топиб, ичкарига кириб бордик. Қабулдаги етти-саккиз кишилик навбатни кўриб бироз сиқилдим. Оқ халатига мос тўқима камзул кийган ҳамшира бизни навбатимиз келгунча қўшни хонада кутиб туришга таклиф қилди. Кутиш нималигини яхши биласиз. Оғриётган тиззаларимни силаб-силаб қўяман. Навбатнинг эса сўнги йўқдек гўё. Бир пайт залдан хабар олгани чиққан отам шошиб кириб келди:
-Қани, бўлақол, навбатимиз келди!
Батафсил
0