Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Август 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Фусункорлик сири


Гўзалликка эга ҳар бир борлиқ унинг вужуди имконияти таъсири билан улғаймаган. Балки, бу унга Оллоҳ берган, шу яратиқ тақдири кучи ҳам бўлиши мумкин. Аммо гўзалликка эга борлиқлар азалий анъана билан намоён бўлишга маҳкум. Қай жиҳатдан уларнинг ўзгариб туриши ва атроф ҳусни, унга эътиборда бўлганлар муносабатини бир мартага ва устки тадбирсиз ҳайрон, лол колдириши ёки нафрат пайдо қилиши мумкин. 
Мен тана имконияти, соғлом вужуд қурби ва ташқи тадорик ила латоватга, фусункор оралиқ вақтида бир муддат яшаш илми ҳақида ўйлашга мажбур бўлдим. Демакки, бу менинг қайсидир худди шу латофат, чирой олдида мубҳам қолдим, дегани эмас бу.

Ғалаба яқин эди...


Ҳамшира қизнинг кундалиги

Гиёҳвандларни даволайдиган бир шифохона бор. Шахар ташкарисидаги бир мавзе боғига туташиб кетган. У ерда мен қидириб юрган масалага тааллуқли бир ҳамшира борлигини айтишди. Ҳамшира қиз ҳақида кўп гапиришгани учун уни қидириб топдим. Ғамдан кўп йиғлагани эътиборни дарров тортади ва сиз бу киз билан самимий гапиришга уринасиз. Қорачиқлари дил сувидан тиниқ, қовоқларининг адоғида бир томчи илиқ кўз ёш шабнамдай титраб турарди. Ҳайрон қолганим, бу қиз ҳозир йиғлаб юборади, деган ўйим бўлди. У отасининг сўнгги кунларини доим кўз олдига келтирса керак. Шу ерда менинг максадим аён бўлади. Ха, мен гиёхванд оталар, уларнинг оиласи, фарзандлари такдири хакида билишга интилишимни унга айтдим. У ҳаммаси яхшиликка хизмат қилишини билгач суҳбатлашишга рози бўлди.