Ёмғир остида

 
Дарсдан шошиб чиқдим. “Ана холос”, – деб юбордим ёмғир аёвcиз қуяётганини кўриб. Аксига олиб, бугун бир кўргазма ташкилотчилари билан суҳбат уюштиришим керак эди.Шундай ёмғирда бориш шартмикан-а? Бугун бормай қўяверсам-чи?Йўқ, эртанги дарсга бирор нима тайёр бўлиши керак! Мени фикримдан қайтармоқчи бўлгандай ёмғир ҳам савалаб қуярди. Соябонимни очдим-у, бекатга югурдим. Автобус кеп қолар… Ногоҳ бекат ортида турган, ёмғирда ивиб кетган бир йигитга кўзим тушди. Соябони ҳам йўқ экан, панага ўтса бўлмасмикин? Анчадан бери турибдиёв, қалин, қоп-қора сочлари сувга яхшигина бўккан. Нигоҳи эса бир нуқтадан узилмайди – баланд оппоқ девор…
Батафсил
+4

Йўловчи

 
– Кўзингизга қарасангиз-чи, ҳой! – йигит тармозни қаттиқ босгач, ҳозиргина машинасининг тагига кириб кетишига бир бахя қолган йўловчига бақирди. Сўнг дарҳол автомобилидан тушиб, йўл ўртасида қаққайиб турган ўзи тенги йигитнинг ёнида ҳозир бўлди: – Кармисиз, нима, сизга гапираяпман? Сал қолса, босиб кетардим...
 – Яхши бўларди...
Маъюс шивирлаш ҳайдовчи йигитнинг шаштини пасайтирди. Йўловчи ўйчан нигоҳларини узоқларга тикканча чайқалиб юра бошлади. “Аниқ бир фалокатга йўлиқади, маст кўринади”, ўйлади ҳайдовчи.
 – Юринг, манзилингизга ташлаб қўяман.
Аммо йўловчи уни эшитмагандек тентираб кетаверди. Ҳайдовчи унинг билагидан ушлаб, машинаси томон судради.
Батафсил
+4

Видо

 
– Анов келин яна улингиз билан гаплашяпти, ҳай, туринг! – пинакка кетган чолини туртди Улбўлсин ая.
– Оббо, тағин эсига тушипма! – сесканиб кетди Мўмин чол. – Бир жилдан бери унутиб қўйган, девдинг-ку, кампир.
– Бир Худо билади. Унутдими, жўқми, билмадим-у, ҳозир оғилга кирсам, пичир-пичир... мундоғ мўраласам, «Тўхтасин ака», деб гап бошлаб турибди. Тағин бизга билдирмай гаплашиб юрган чиқмасин. Айтувдим-а, буни бир нима қилайлик, деб!
– Бировга кўнмаса нима дейсан? Уч жил бўлди, остонамиздан кетмади, омон бўлгур. Биттагина боласи бўлсаям, майлийди...
– Хаҳ, улим-а, – қароқларини этаги билан артди Улбўлсин ая, – ортидан бир из қолганида, келинни кет, дермидим. Кечаям қаттиқ койидим. «Эр қил, эр қил, ёшинг ўтяпти! Энди йигирма иккига кирдинг, жонинг омон бўлгур»... Қайда дийсиз, отаси, бошини эгиб жим тураберади. Кетмайди.
– Ўзидан сўрадингма? Тўхтасин билан гаплашяпсанми, дедингма?
– Йўғ-а, қўрқдим.
– Энағар табиб даволадим, деганди-ку ахир!
Батафсил
0

Йўқолган фарзанд

 
 – Бугун ғалати туш кўрибман, – нонушта маҳали онасига сўз қотди Дилобар. – Қизиқ... акам бор эмиш. Тўйимга келиб оқ фотиҳа берибдилар. Отам ўрнида... Мен эса уларни қучиб роса йиғлабман. Аслида йўқ акангни кўриш ғалати экан-да, – кулди у, – ўзим катта фарзанд бўлсам...Зебо опа титраб кетди. Қизига синчиклаб қаради. Йўқ, унга акаси ҳақида сира гапирмаган. Болаларига айтиб эски дардини янгилагиси келмаган. Улар учун Дилобар тўнғич фарзанд бўлиб қолаверган. Кейин эгизак ўғил кўришди. Шу-шу... биринчи ўғил ҳақида ҳатто унутиб ҳам юборишди. Аммо бу гап Зебо опанинг эски ярасига туз сепиб, куйдирди. Ахир қандоқ унутиш мумкин? Йиллар ўтди, у боласини эсламасликка тиришиб яшади. Унутгандек яшади. Бу туш аслида она ўғлини сира унутолмаганини эслатди. Ахир... ўғлини йўқотиб қўйиб унинг дардида икки йил ёниб, сўнг қизчаси билан овунган она учун ўша воқеаларни эслаш осонми?!
Батафсил
0

Қайтиб берилган бахт

 
– Анави қиз ким бўлди? – ҳамкасбини туртди Комил.
Қизларнинг кимлигини билиш тугул, ҳатто уларга бир бор қайрилиб қарамайдиган Комилнинг саволидан Зокир таажжубланди. У ўртоғи имо қилган тарафга қаради. Сочлари узун, думалоқдан келган кулча юзлари тиниқ, нозик-ниҳол бир қиз эшик олдидаги компьютерда ишлаб ўтирарди.
 – Уми? Янгилардан. Кеча директор ҳузурида кўргандим. Яқинда ўқишни тамомлабди. Аввал ҳам амалиёт ўтагани келиб турарди.
 – Кўрмаган эканман.
 – Кўзинг монитордан узилмаса қаердан ҳам кўрардинг? Синовдан ўтса, ишга олиб қолишар.
 – Ҳа... яхши бўларди, – яна қизга тикилди Комил.
Батафсил
0