Саҳифалар
Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Муаттар Маматкаримова шеърлари



Ҳадик

Ота,  нигоҳингиз берди тарбия,  
Сиздек содда бўлиб боқдим борлиққа.  
Сиз сабаб эгаман,  фақат сиз сабаб,  
Бу яхши қиз деган буюк ёрлиққа.  

Қақнус


Кенг далада кетаётган эдик.  Ойимнинг қўлларида тугун, меникида қўғирчоғим “Лиля“ (мен унга шундай ном бергандим).  Анча йўл юрдик.  Шу вақтда катта бир сойга дуч келдик.  Аввалига бу сой қаёқдан пайдо бўлганига тушунмадим.  Узоқдан хилвираб турган кўприкни кўргачгина эсладим: Тентаксой-ку! Демак, бувамларникига кетяпмиз.  Осма кўприкдан зўрға ўтиб олдик.  Тавба, шу кўприкни маҳкамроқ қилиб қўйишса бўлмасмикан?! Ундан ўтган одам ўзини қил устида кетаётгандек ҳис қилади. Кўприк биз ўтиб бўлгандан кейин ҳам анчагача силкиниб турди. Сой бўйлаб юра бошладик. 

Янги лойиҳа - "Ижод мактаби"!



Эндиликда веб-сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда "Ижод мактаби" (#ijod_maktabi) рукни остида ижодга энди қадам қўйяётган ёшлар шунингдек, ижод мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ижод намуналарини эълон қилиб борамиз.

Шунингдек, таниқли ёзувчи, шоир ва адабиётшунос олимларнинг ёшларда тавсияларини бериб борамиз.

Ҳозирги кунда Марғилон шаҳар Эркин Воҳидов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати билан ҳамкорликни йўлга қўйдик.

Шу ўринда бошқа ижод мактабларини ҳам ҳамкорликка таклиф қиламиз.

Мурожаат учун: https://t.me/esdalikuz_bot
Esdalik.uz таҳриррияти