Саҳифалар
Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Муаллим


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Муаллиф: Юрий Яковлев
Рус тилидан Ирода Холбекова таржима қилган

                              
Муаллим керак бўлмайдиган вақтлар ҳам келади, дея кўп бора айтишади. Менинг муаллимим ўзи билган барча нарсани менга ўргатган эди. 
Поезд тўғрига кетиб борар, муаллим эса темирйўл станциясида ёлғиз ўзи қолган эди. Ойнадан бош чиқариб қаралса, поезд ортидан қўл силкиб қолган бир одамни кўриш мумкин. Сўнг поезд кичкина нуқтага айланади, темир ғилдиракларнинг тарақлаши тўхтайди, у эса поездга анча вақт тикилиб қолади. Темир ғилдиракка осилиб бўлса ҳам етиб олгиси келади, ахир юрагининг ярми абадулабадга ташлаб кетмоқда. Бахтга қарши поезд тезлашиб, туманга ғарқ бўлгандек туюлади. Муаллим атрофга боқаркан, станция болалар бидан тўлалигини кўради. Улар навбат кутаётиб гоҳ чап оёқда, гоҳ ўнг оёқда туриб сакрашади, бир-бирларига қараб энсаси қотганча нафас олишади, кимнидир туртиб юборишади.

Петраркага мактуб (ҳикоя)


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Муаллиф: Юрий Яковлев
Рус тилидан Ирода Холбекова  таржимаси


1
Агар буюк италян шоири Франческо Петрарка ҳаёт бўлганида мен унга хат ёзган бўлардим, чунки бу ёруғ дунёда фақатгина у тушунган бўларди мени. Петрарка устимдан кулмас ва бошимдан ўтганини элга достон қилмасди. Петрарка мени тушунган бўлар, у билан Рим шаҳридаги анжуманда кизил чиғаноқ ва лавр гулчамбари тақмасакда, балки у билан дўст тутинардик. Бошимда берет, эгнимда эса  сув ўтмайдиган матодан тикилган куртка бор. 
Мен ҳеч қачон Петрарка билан таниш бўлмаганман, чунки у биздан 600 йил олдин яшаб ўтган. (Биз бу ҳақда тарих дарсида билиб олган эдик). Аммо у гўзал Лаурани қандай учратганини тасаввур қила оламан. Шу ҳақда ўйласам, мен ҳам Авиньон шаҳридаги авлиё Клара черковида пайдо бўламан, устуннинг соясида туриб, атрофни бутун борлиғим билан кузатаман. 
Шамлар чирсиллаб ёнади ва оғир қўнғироқлар гумбурлайди. Ўша вақтда Петрарка шамларнинг ёруғида Лаурани кўради. Ҳали Петрарка унинг исмини ҳам билмас, лекин уни кўрган заҳотиёқ барча нарса – шамлар, қўнғироқлар, мармар даҳмалар кўз олдидан ғойиб бўлади, фақатгина унинг ориқ ва оқарган чеҳраси Петрарканинг кўз ўнгида гавдаланарди.