Миллат бойлиги



Азалдан тил миллат кўзгуси, шаъни, унинг миллий бойлиги, ҳам ўтмиш ҳам кечмишини, келажагини белгилаб бергувчи мезони ҳисобланиб келинган. Тарихдан бизга маълумким, ўз тили, ўз маданияти, ўз адабиётига эга бўлмаган, миллий тилини шакллантиролмаган, бор мероси бўлган тилдек юксак бойлигини асраб, авайлаб, йиллар давомида ривожланиб камол топишига ҳисса қўша олмаган миллат йиллар пўртаналари-ю, тарихий довонлар теграсида ё катта таназзулга учраш ва ё йўқ бўлиб кетиш хавфи остида яшаб келган. Тили баркамол бўлган, тилини турфа хатарлардан, турли хуружлардан сақлаб, авлодларига эсон-омон узатадиган халқ эса, ҳеч қачон таназзулга юз тутмаган. Гапни сирасини айтадиган бўлсак, ўлмаган! 
  • Яндекс.Метрика