Манзура Абдуллаеванинг кичик ҳикоялари

 
Қалбимга туғилар  ширин соғинчлар, Хар он, хар дақиқа, хар соат, хар кун рухсори хуршидинг кўрмоққа энтикиб яшайман. Аламлар чеканимдада, хаёлинг била хушман.Тутқич бермас орзулари умидаи била хушман.
Сен сезмайсан,  неча бор умримнинг сирли  йўлакларидан юриб, узоқ- ўзоқлардан ой жамолинг кўриб қайтишим.
Сен билмайсан, ишқимни, ха, сенга аталган ишқимни майсаларга айтишим, қалбимни очишим сирларим  сочишим.
Сен кўрмайсан, хар бахор маконингда капа тикиб, қўшиқ айтиб, куйлаб- куйлаб дайдишим.
 Сезмайсан, билмайсан, кўрмайсан!..
Мен эса хануз  сени кузатаман.Хар гал капалаклар қаро  холларинга қўнишиб,  ол юзларинга  мастона тикилишиб  чарчашмайди. Боларилар лабингдан бол ташиб чарчамайди. Рангоранг,сулув сўзанаклар шохларинга қўниб, илиқ бағрингда ором топади.Нетонг,  сени ўзим билан олиб кетмоғим мушкул. Ўзимники қилмоқ ахир бу сенга -ЎЛИМ ! Узмоқликка қўлим бормайди.
Лола, лола қалбимда гулла....
Батафсил
+3

Евгений Онегин

 
БАҲОР. Қиз йигитга қитоб совға қилди.
-Евге-ний О-не-гин, - деб ўқиди йигит овоз чиқариб. – Демак,  номи шунақайканда- а! – У ёнидаги ойруҳсорга қараб мамнун жилмайди.
- Шунақа, - жавоб берди қиз кўзлари тўла ўтли ишқ билан.
- Унда нима ҳақида ёзилган?
-Бир муҳаббат тарихи.
- Мисол учун бизникига ўхшаган...
-Йўқ, йўқ асло.
-А-ҳа.
Икки севишган хиёбон бўйлаб юриб кетишди. Атроф баҳорий ранглардан безанган. Йигит бироз орқада қолиб, йўлакда очилиб ётган атиргуллардан биттасини шарта узди-да, маъшуқасининг ортидан чопди. Етиб олгач эса,  унинг пойига тиз чўкди.
Батафсил
0

Олифта қиз

 
Боғчадаги болалар ичида энг ўжари у эди. Бўйи бизлардан бироз баланроқлиги учунми ва ё ўзини катта олишга ўрганганиданми  ундан қўрқардик. Барчамиз бу зўравоннинг ҳар айтганларига бўйсунишга, буйруқчаларини бажаришга мажбурдек кўринардик гўё.Ўзимга қолса бутун кунни “Тўй - тўй” ўйнаб, эртадан- кечгача келинчак бўлиб ўтказишга уринадиган эрка -тантиқ қизалоқнинг адабини бергим келарди. Асло жиним суймасди, ич-ичимда кек сақлаб юрардим.Боиси  Дилнура опам совға қилган чиройли ва бежирим қаламдонимни  синдирган,  сумкачамни ичига алламабало суратларни чизиб ташлаган.Бу ҳам етмагидек онам таёрлаб берган ширин кулчаларимни қўлимдан тортиб олиб еб қўйгани. Мен  энди олти ёшга тўлиб- тўлмаган болакай бўлсамда, унча- мунча яхши- ёмонни, ҳақ - ноҳақни бироз ажратишга   ақлим  етарди.  Унинг яна бир қилиғи ортиқча эди.
Батафсил
+1

СУЮНИШ ҲАМ ПУЛЛИКМИ?

 
Ёхуд туғруқхоналарда удумлар ортига яширинган иллат.

Кўзлари қувончдан чақнаб кириб келган куёвига пешвоз чиққан эру хотин гап нимадалигини ўша заҳотиёқ пайқашди.
-Қадамларингизга ҳасанот, Мансуржон ўғлим, янги меҳмон муборакми? - деди қайнотаси Муродилла ака.
-Қизгинамнинг эсон-омон кўзи ёриганига аллоҳимга мингдан-минг шукурей! - кўнгли хотиржам тортди Ҳусния опа.
-Нимани кутиб турибсан, тезроқ сандиғингни оч, суюнчини олиб чиқ, суюнчини! - хотинини шоширди эри.
-Сандиғимни аллақачон шамоллатганман, қўққисдан хушхабар келишини ўйлаб, суюнчини кўрпанинг қатига олиб қўйганман, дадаси.
Аёл зумда қирғоқлари зардўзланган кўк фаранг белбоғни олиб чиқиб, куёвининг елкасига ташлади.
- Бу нима оворагарчилик? - деди Мансур ҳижолатланиб.
-Сираям оворагарчилик эмас, ўғлим. Ахир ота-боболаримиздан ўтиб келаётган кўҳна удумимиз-ку. Суюнчи суюнганнинг сийлови. Қариндошлик риштасининг қадр-қиммати. Қани-й, дадаси фотиҳа беринг-чи?
Батафсил
0

Ўликнинг адвокати

 
Бандақулни бирорта яқинни келмади. Одамларнинг шивир-шивирига кўра, ҳеч ким адвокатлик қилишни истамагани ҳам маълум бўлди. Бироқ шунга қарамай, қоидаларга мувофиқ унинг тарафидан кимдир келишини узоқ кутишди. Бироқ ҳеч бир хабар бўлавермагач, суд бошланди:
-У бировнинг молини ўғирлаб еган, -дедилар
-Бойликларни аёвсиз талаган, -дедилар.
-Оқ пахтанинг устидан қора ишлар қилган, -дедилар.
-Тиллаларни тўплаб, яширган, - дедилар.
-Ёлғончи! Порахўр! Муттаҳам! -дедилар.
Уни дўзаҳ эшигига тўғирлаб қўйишганди. Ҳукм мавриди келганди. Қўлига кишан тақилган мурда ҳайкалдек тош қотганди. Икки дунёда ҳам бенажот қолгани ғоят ачинарли эди.
Батафсил
+2

Манзура Абдуллаеванинг ҳикоялар тўплами

 

ЯЛАНҒОЧ ДАРАХТ

Баҳор оёқлади. Ёз ёйилди. Дарахт ҳар тонг  қуёшни бедор кутарди. Сўнгра у тоғлар ортидан кўрина бошлаши билан шудрингларга чайилган япроғу шохларини тоблаб лаззатланарди. Кун бўйи меҳрга ўралган заминни томоша қила-қила чарчамасди. Йўл юриб ҳориган йўловчиларни соясига чорлаб, салқинида сийлашни беҳад  ёқтирарди. Кўланкасида бир муддат баҳра олиб, ҳузурланганлар ҳамиша тик туриб, хизматларига ўзини бағишлайдиган шу “Беминнат мезбон”дан минаддор кетишарди.У шомга яқин  қуёш уфққа ботаётганини хотиржам кузатаркан, тезроқ ой, юлдузлар осмонни заррин ёғдуларга белаб юборишларини  хоҳлаб нидо қиларди. Тун чўккач, само гўё мафтункор  сайлгоҳга айланарди. У осмон ахтарларидан сеҳрли эртакларни тинглашни бошларди. Шодон нигоҳлари ила кўкка боқиб тўймасди. Дарахтни мудроқ уйқу элта бошлагач, ич-ичида шивирлаб, “Олам нақадар гўзал, ҳаёт нақадар ширин, умр нақадар мазмунли” деб ором қучоғига кетарди. Дунё чиндан-да чиройли эди, чиндан-да беназир эди.
Батафсил
+2