Аскарнинг уйи

 
Кребз (ҳарбийда уни ҳамма фамильяси билан чақиргани учун асл исми Гарольд эканини ҳам унутаёзганди) Канзас штатидаги назариётчилар коллежидан тўғри жанг майдонига йўл олганди. Фронтдаги қуролдош дўстлари билан тушган суратига ва ундаги барчаларининг бир хил кўринишдаги энсиз ёқали формаларига боқиб, ўша дамларни тез-тез хотирлайди. У 1917 йилда денгиз қўшинларига ўз ихтиёри билан қўшилган ва 1919 йилда иккинчи дивизия Рейндан қайтиб келмагунига қадар Қўшма Штатларга келмаган эди.
Суратлари орасиди ўша пайтлардан эсдалик бўлиб қолган биттаси бор, Рейн дарёсида олинган бу суратда икки немис қиз ва бир капрал(кичик командир) ҳам бор. Кребз ва капрал ўзларига ўлчами анчайин кенг бўлган ҳарбийча формада янаям бесўнақай кўринишган бўлса, ҳалиги немис қизлар ҳам у қадар соҳибжамол эмасдилар. Энг ачинарлиси суратда Рейн кўринмай қолган.
Кребз Оклахома штатидаги ўзининг қадрдон шаҳарчасига қайтганида уруш қаҳрамонлари ва жангдан омон қайтдан аскарларни қутлаш маросимини якунлаб бўлишганди. У бир мунча кеч қолганди. Мазкур шаҳарчадан урушга олиб кетилган эркакларнинг қайтиши тантанали тарзда қаршиланди.
Батафсил
+1

Шириним

 
Бу менинг айбим эмас. Буни мен қилганим йўқ ва қандай содир бўлганини ҳам билмайман. Унинг дунёга келиши узоққа чўзилмади, аммо ҳаммаси шундан сўнг бошланди. Чақалоғим шунчалар қора эдики, мен даҳшат ичида қолдим. Юлдузсиз осмондек қоп-қора. Суданликлар каби қора. Мен африка-америкалик бўлганим сабабли теримнинг ранги ҳам оч рангда, яъни негр эмасман, сочларим ҳам тўқ сариқ рангда, Лула Еннинг дадаси ҳам шунақа. Менинг оиламда чин негр ирқига мансуб бирор киши йўқ, аждодларим ҳам африка-америкалик кишилар бўлишган. Ву эса оқ танлилар сафига қўшилиш имконини беради. Нима бўлганда ҳам ортида қоладиган зурриёд экан-ку, деб ўйларсиз. Лекин бу қанақа зурриёд бўлди ўзи? Бувимни кўрганингизда эди, у оқ танлилар сафига қўшилиш учун шу ирқдаги киши билан турмуш қурган, шуниси ғалатики, у болалари ҳақида бир сўз ҳам айтмаган. Онамнинг ва холаларимнинг хатларини ҳатто очиб ҳам кўрмасдан ортига қайтариб юборган. Охири ўзларининг хатлари ҳам қайтиб келишдан тўхтаган, улар оналарини тинч қўйишган.
Батафсил
+1

Аравия

 
Мукаррам Отамуродова -  18.01.1993 йил Бухоро вилоятида таваллуд топган. Бухоро Давлат Университетининг хорижий филология факултетини томомлаган. Бадиий таржималар қилишга жуда қизиқади. Бундан ташқари публицистик мақолалари матбуот нашрларида эълон қилинган.

 Аравия
(Рус тилидан Мукаррам ОТАМУРОДОВА таржимаси)

Норт Ричмонд боши берк кўча бўлиб, ғала-ғовурдан йироқ, фақат “Христиан оғалар”[1]  мактабида дарслар тугаган пайт ҳисобга олинмаса, жуда осуда. Кўчанинг охирида, қўшнилардан сал нарироқдаги тўртбурчак майсазор устида бўм-бўш икки қаватли уй бор. Атрофдаги бошқа ҳовлилар ўзларининг батартиб соҳиблари билан ғурурланган каби вазминлик ила бир-бирларига қараб туришарди. Уйимизнинг бурунги хўжайини руҳоний бўлган ва шу уйнинг торгина меҳмонхонасида вафот этган эмиш. Узоқ вақт кимсасиз қолгани сабаб барча хоналар димиқиб кетган, ошхона ёнидаги кичкина омборхона эса эски, кераксиз қоғозларга тўлиб-тошганди. Уларнинг орасидан мен бир нечта қоғоз муқовага ўралган, саҳифалари зах босиб, қайишиб қолган китобларни топиб олдим: “Аббат” Волтер Скоттники, “Тақводорлик сифати”, “Викоданинг эсталиклари”[2]. Топилмаларим орасидан менга ёққани энг сўнггиси бўлди, чунки унинг варақлари бутунлай сап-сариқ эди. Уй ортидаги қаровсиз боғда бир олма дарахти ва унинг атрофида анчагина шохлари ҳар томонга тум-тарақайлаб ётган бошқа дарахтлар ҳам бўлиб, мен уларнинг тагидан марҳум хўжайиннинг занглаган велосипед насосини топиб олдим.
Батафсил
+1