Қиш мушоиралари...

 
Кипригимга қўнган лайлакқор,
Юрагимга ёғсанг қанийди!
Унда фақат олов бор, ўт бор,
Шўрлик сени қайдан танийди?!

Шундан кўзим ғамларга уя,
Ёйилмайди юзимга кулгу.
Бу оловга сув қуя-қуя,
Киприкларим куйиб кетди-ку!
Батафсил
+1

Муқаддамхон Саидрасулова

 
Она,
Кўксингизга ўт ёқиб қўйдим,
Уни кўз ёшларим ўчирармикин?!
Ота,
Кўзингизга тик боқиб қўйдим,
Энди Тангрим мени кечирармикин?!

Она – меҳр тўла нигоҳи маъсум,
Дарёдек кўксида дарди пинҳоним.
Ота – кафтларидан қўймайин бир зум,
Кўзин қароғида асраган жоним.
Батафсил
0