Хоин

 
Осмоннинг тоғларга туташган лаблари тобора олланиб жилмайганида туғиладиган қуёш ер юзини кўриб улгирмаган аммо тун ўз ўрнини кунга алмашиб улгурган кезда уйқудан турилади қишлоқ деганларида. Эрта туришнинг барокати ўзгача - унумдорлиги баланд. Биринчи бўлиб мол-қўйлардан хабар олинади, оёқ ости куралиб сомонми, сулусми, макка поясининг чопилганими берилади. Соғин сигирларга ва боқувдаги буқаларга қишлоқча ретсеплар билан, ҳар ким ўзича атала қайнатиб беради. Биров кепак билан пастроқ навли унни қўшиб қайнатса, биров жўхори ёрмасини ҳам қўшади, баъзилар эса атала кўпироқ молларга етсин ва тўйимли бўлсин учун сомон ҳам қўшиб қайнатади. Ҳуллас ҳамманинг бир билгани бор.
Батафсил
0

Муҳиддин Нидо

 
Бардош етмас само дардин елкалашга,
Ботинолмам шафақ лабинг эркалашга.
Сиғмаяпман яйдоқ-яланг дала даштга,
Уммонларга улоқтирай юрагимни...

Чап кўксимга бир парча тош ташлаб кетай,
Шум тақдирнинг орқасидан тошлаб кетай.
Чексиз чексиз шўртобларга бошлаб кетай,
Уммонларга улоқтирай юрагмни...
Батафсил
+2