Қиш мушоиралари...

 
Кипригимга қўнган лайлакқор,
Юрагимга ёғсанг қанийди!
Унда фақат олов бор, ўт бор,
Шўрлик сени қайдан танийди?!

Шундан кўзим ғамларга уя,
Ёйилмайди юзимга кулгу.
Бу оловга сув қуя-қуя,
Киприкларим куйиб кетди-ку!
Батафсил
+1

Нурмуҳаммад Абдузоиров

 
Куз хазонлар сочган ўриндиқ
Иккимизни кўтариб мулзам
Бахтли қилмоқликка уринди...
ўртамиздан ўтмасди қил ҳам.

Ўша куни ёниб, ўртаниб,
Чиқолмасдан бир ҳомуш кўйдин,
Ўтирардик ишққа ўраниб
ва бошингни елкамга қўйдинг...
Батафсил
0