
Абдуллоҳ Абдураҳмон таржимаси
“Хуллас, отам кетгач, онам билан ёлғиз қолдик. Бир куни мактабга кетаётсам, қўшним мени чақирди. Кейин... кейин ўша ерда мени зўрлади “агар чурқ этсанг, ўлдираман”, – деди. Қиз болага ўхшармишман. “Вақти-вақти билан келиб турсанг, кўп пул бераман”, деди. Умримда ўшанча пулни кўрмаган эдим.
Йиғлаб уйга қайтдим. Анча вақт кўчага чиқмадим, онамга билдирмай нуқул йиғлар эдим. Онам бўлса “боламни жин урди, шекилли” – деб мени домлаларга олиб бориб ўқита бошлади. У ҳам бўлмағур гапларни тўқиб ташлади. Нима эмиш, мен жин дастурхонини босиб ўтган эмишман. Бунинг устига бу ёлғонлари учун онамдан анча–мунча пул ундириб олди.