Орзумурод Нурматов

 
Қайғу шодлик билан қозилашиб сўнг,
Бунда мен ҳоким деб чиқса-да ютиб.
Бахтим олиб қочса ети қароқчи
Шунда ҳам бепарво ўтирдим кутиб.

Армоним орзумга эртак сўзлади,
Иқтидор ухлашга макон излади…
Поёнсиз хаёлда занжирбанд қолдим
Иштиёқ қочишга имкон кўзлади.
Батафсил
0

Қиш мушоиралари...

 
Кипригимга қўнган лайлакқор,
Юрагимга ёғсанг қанийди!
Унда фақат олов бор, ўт бор,
Шўрлик сени қайдан танийди?!

Шундан кўзим ғамларга уя,
Ёйилмайди юзимга кулгу.
Бу оловга сув қуя-қуя,
Киприкларим куйиб кетди-ку!
Батафсил
+1