Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






"Ёшлик илҳомлари" танлови ғолиблари



Esdalik.uz эълон қилган "Ёшлик илҳомлари" танлови ғолиблари билан танишинг!
Танловда иштирок етган барча ижодкорларга ўз миннаддорчилигимизни билдириб қоламиз.

Танловга қабул қилинган номзодлар



📊 Ғолиблар ҳакамлар ҳайъати ва телеграм каналимизда (@wwwesdalikuz) овоз бериш жараёни орқали аниқланади.

Танловга қабул қилинган номзодлар билан танишинг:

Туш


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Болалигимни эсласам негадир тарғил сигиримнинг шохлари кўз олдимга келаверади. Аслида унинг эгри шохларини тушимда кўрганман. Қандай қилиб дейсизми?
Қишлоқнинг четидан, кенг пахта даласининг шундоқ ёнидан ер олиб, у ерга иморат тиклаб кўчиб ўтдик. Дадам менга эрмак бўлади деб бир она-бола сигир олиб берди. Ҳар куни тушдан кейин ўртокларим Қобил, Нодир ва Салим билан биргаликда далага чиқамиз. Ҳаммамизнинг бир-иккитадан сигир-бузоғимиз бор. Ўйнаб-кулиб, дала ёнбағридан ўтган каттакон зовур ёқасида уларни ўтлатамиз

Мандаринлар


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Муаллиф: Рюноскэ Акутагава
Рус тилидан Одинахон Абдураҳимова таржимаси


Қахратон қишнинг тунд оқшоми эди. Мен Екосука-Токио йўналишидаги поезднинг иккинчи синф вагони бурчагида унинг жўнашини кутиб паришон ўтирардим. Вагонларда аллақачон электр чироқлар ёқилган, бироқ нима учундир мендан бошқа йўловчи йўқ. Ташқарида, ним қоронғу платформада ҳам бугун негадир ҳеч ким, ҳатто кузатувчилар ҳам кўринмас, фақат аҳён-аҳёнда қафасдаги кучук аянчли акиллаб қўярди. Буларнинг барчаси ажабтовур тарзда менинг айни дамдаги кайфиятим билан уйғунлашиб кетган. Шууримда ҳудди қовоқ уйган қорли осмондек таърифлаб бўлмас хорғинлик ва ғам-ғуссанинг хира кўланкаси кезарди. Мен қўлларимни палтоим чўнтагига тиқиб, ундан чиқиб турган кечки газетани ўқишни ҳам истамай, жим ўтирардим. 

Автобус


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Қисқа Йўл қишлоғига фақатгина автобус қатнайди, таксиларга ҳожат йўқ ҳам аслида. Шаҳардан қишлоққа, қишлоқдан шаҳарга борадиганлар учун шу битта автобус етиб ортади. 
Умрқул билан хотини ҳам шу автобусга чиқишди. Жой муаммоси бўлмади, одам кам бўлгани учун ҳамма бемалол ўриндиқларда ўтирибди. Умрқул хотини билан ўнг тарафдаги қўш ўриндиққа чукди. Хотини дераза ёнига ўтирмоқчи эди, мен ўтираман, деб унинг ўзи ўтиб олди. У бу ерга ташқарини томоша қилиш учун эмас, аслида, деразага суяниб ухлаб кетиш учун ўтирди. Хотини эса, "Эркак бўла туриб хотинингизни бегона одамлар тарафга ўтқазиб қўйдингизми, ўргулдим..." дегандек эрига танали қараб қўйиб, сумкасини иккаласининг ўртасига зарда билан қўйди.

Фотограф


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Муаллиф:Баҳром Содиқий (Эрон)
Башорат Отажонова таржимаси


- Худди шундай. Бошингизни бироз кўтаринг. Қошларингизни чимирманг. Кўзларингизни камерадан олманг. Учгача санайман. Диққат! Қимирламанг, йўқса расмингиз яхши чиқмайди. Қани! Бир, икки, уч... 
У икки кундан сўнг фотостудиядан расмларни олиш учун зиналардан кўтарилди. Кафтида фотограф берган чекни сиқимлаб олганди. У икки кун аввал фотограф билан ўрталарида бўлиб ўтган суҳбатни эслади:
– Оғо, исмингиз?

Башорат Отажонова таржималари (назм)


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

УЗУК

Недир тилла узукнинг сири? 
Табассум-ла сўради ул қиз:
Бармоғимни ўраб-чирмаган
Тилла узук сирин биласиз?

Орзунинг уйғониши


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Телефонимни кўлга отиб юбордим. Хотираси кичик бир компъютер хотирасига тенг,  қимматбаҳо тилларанг қопламали, сув остида ҳам ишлайдиган телефоним экранидан ёруғлик таратиб сув тубида кўринмай кетгунича қараб турдим. Тушдан уйғонгандайман, мўъжизали оқшомдан кейин олтин аравасини қидираётган хаёлпарастга ўхшайман. Йўқ, мен ҳарчанд сеҳрланганим йўқ, сири фош этилган фокуснинг давомидаман гўё. Хўш, нима бўлди, нималар бўлди?.. Бугунгача кечган ҳаётимни эслагим келмаяпти аммо телефонимни кўлга отиб юборганим яхши бўлди. Энди мени кечаги кунга боғлаб турадиган ҳеч нарса қолмагандай.

Садоқат


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

– Ишингиз ҳам бор бўлсин, Мурод ака, юраверар экансиз-да иш деб. Бир кун уйдасиз, ўн кун ишда. Бадиҳангиз бугун атак-чечак қилиб тўрт қадам ташлади. Бирам  қувондим-ки. Шуларни кўрмай қолдингиз. Кетганингизгаям йигирма кундан ошди.
– Кўп валақлама, ўйнаб юрибманми? Ишдаман.  Шу боламни деб, сени деб юрибман. Кейинги ҳафталарга ўрнимизга бошқалар келишади, ўшанда бораман. Қизалоғимнинг қадам ташлашини ўз кўзим билан кўраман.  
– Хўп, Мурод ака. Ўзингизга қаранг.
– Майли, қизимни ўпиб қўй. Яхши ўтиринглар. Ҳадеб телефон қилаверма, ишда бўламан. Чиққач, ўзим телефон қиламан.

Ёмғир йиғламайди


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Собир ўзи болаликдан камгап, тортинчоқ эди. Табиат товушларини эшитишга иштиёқи баланд, гоҳи ўзи билан ўзи сўзлашар, гоҳи қушлар суҳбатини тингларди. Қалби меҳр-шавқат, эзгуликка лиммо-лим ўсди.
Бироқ ҳақиқий ҳаёт бироз ўзгача. У вақти келса, раҳм қилмайди, оч йиртқич каби суйган нарсаларингга чанг солади... Энди бора-бора Собирнинг ҳамма нарсадан кўнгли совиб бормоқда. Ҳар гал ёға бошлаганида дераза тагига ўриндиқ қўйиб олиб, томоша қиладигани – ёмғирни ёмон кўриб қолган. Ёмғирнинг дераза кўзларини ёшлаб, чак-чак товуш чиқарганида юракни эзиб сел қилиб юборадиган ҳазин қўшиғини тинглашга энди тоқати йўқ.