Автобусдаги қиз

 
Қоронғу, аммо мусаффо осмонда юлдузлар чарақлаб турган, ён-атрофдан қурбақаларнинг қуриллаши-ю, чигриткалар чир-чири эшитилаётган ажойиб ёз тунларининг бирида Аҳмад одатдагидек ўз хонасида инглиз тилидаги китобни варақлаб ўтирарди. Доим шундай қилади. Кун бўйи университетда инглиз тилидан ўқувчиларга дарс беради. Кечқурун эса чет элдан олиб келган инглиз тилидаги бадиий китобларини ўқийди.
 Йигит соатига қаради. Тунги соат 00:25. Машҳур “Узуклар ҳукмдори” асарини берилиб ўқиганидан вақт ўтганини ҳам сезмай қолибди.
-Вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолибди, - деб китобини ёпди. - Энди ухлаш керак.
Аҳмад чироқни ўчиришга тараддудланиб турганида, қўл телефонига СМС келди.
-Ийе, интернет ёниқ қолибди-ку!
Йигит Телеграмга келган хабарни очди.
-Хайрли оқшом. Яхшимисиз?
Батафсил
+4

Фарангиз

 
Фарангиз гўёки еттинчи осмонда учиб юрарди. Елкасига бахт қуши қўнганига ҳали ҳам ишонгиси келмасди. Келишган, бой хонадоннинг арзандаси бўлмиш  Жаҳонгир кеча ундан қўлини сўради.
-Ўзимни қўлга олишим керак, - деди Фарангиз ойна қаршисида ўтириб майин сочларини тартибга келтираркан. - Мени ҳам бахтли бўлишга ҳаққим борку! Ўзимга яраша ҳусним, олий маълумотим бор. Фақат... - қиз бирдан хомуш тортиб қолди.
Шу лаҳзада бахтиёрлик ҳисси ўрнини бир зумда маҳзунлик эгаллади. Қалбида порлаб турган  қуёш атрофини қора булутлар қоплади.
-Фақат оилам йўқ!
Фарангизнинг ота-онаси кимлиги номаълум. Шўрликни чақалоқлик пайти меҳрибонлик уйи эшиги остонасида ташлаб кетишган. Олидидан на ўзини, на ота-онасини шахсини тасдиқловчи ҳеч қандай хужжат топилмаган. Фақат йўргагининг бир четида пуштиранг кашта ип билан “Фарангиз” деб ёзилганлиги боис, қизчага шу исмни беришган.
Батафсил
0

Тоабад биргамиз

 
Апрелнинг илк тонги. Атроф сув қуйгандек жим-жит. Сукунатни ҳар замонда олисдаги йўлдан ўтиб-қайтаётган машиналарнинг товуши бузиб турарди. Зоҳид деразадан қараб тонги шафақни бир оз томоша қилди. Кўзлари уйқусизликдан қизариб кетганди.Туни билан мижжа қоқмай анча вақтдан буён касал ётдан хотинига қараб чиқди. Оғриқ камайтирувчи дори таьсирида ухлаб ётган Мафтунани кузатиб ўтириб Зоҳид хотинининг устига ёпилган кўрпанинг бир чеккаси чокидан сўкилганини кўрди. Токчадан игна-ип олиб сўкилган жойни секин тикишни бошлади. Эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишига қарамай қуш уйқу бўлиб қолган Мафтуна уйғониб кетди.
-Нима қиляпсиз, дадаси? – деди инграниб.
-Тикувчиликни ўрганяпман. Йигит кишига қирқ ҳунар ҳам оз. Ойликдан ташқари қўшимча даромадда бу – деб кулимсиради Зоҳид.
Батафсил
0

Отанинг орзуси

 
Ўшанда у ўн беш ёшда эди. Чарли Перкинс истирохат боғидаги ўриндиқлардан бирида ўтирганида шамол унинг олдига аллақандай суратни учириб келди. Чарли суратни қўлига олиб унга қаради ва ундаги ажойиб манзарани кўрди. Тасвир оқ-қора бўлса хам анча тиниқ бўлиб, суратда орол тасвирланганди. Беихтиёр ана шу оролга боргиси келиб кетди. Унда ғалати бир туйғу пайдо бўлди. Бу туйғу ОРЗУ эди. Ўша оролга бориш орзуси. Ана шу орзуни амалга ошириш учун қаттиқ харакат қилди. Дастлаб оролнинг номи “Маржон Ороллари” эканини ва унга бориш учун эллик минг фунт кераклигини аниқлади. Тун-у кун бандаргоҳда юк тушириб оғир мехнат қилди ва ўн йил деганда эллик минг фунт тўплади. Оғир мехнатдан хаммаёғи зирқираб оғрирди аммо барибир ўз орзуйидан воз кечмади. Нихоят орзуйи амалга ошадиган бўлди. Бу оғир мехнатлардан қутилиб ўзи орзу қилган оролда дам олади. Кетар кунидан бир кун олдин Чарли пулларини санаб бўлиб ўрнига ётди. Қўлига кўз қорачиғдек асраб юрган ўша эски суратни олиб уни томоша қилди. Отасининг қадам товуши хаёлини бўлди. Отаси олдига келиб елкасига қўлини қўйди ва чуқур хўрсиниб гап бошлади.
Батафсил

Снайпер

 
Узун июнь туни ниҳояланиб, тонги шафақ кўрина бошлади. Дублинда атроф ҳали қоронғу бўлса ҳам осмонни қоплаган қалин булутлар орасидаги ойнинг хира нурлари кўчаларни ёритиб турарди. Атрофни милтиқлардан отилаётган ўқ товушлари тутиб кетганди. Шаҳарнинг у бошидан бу бошигача эшитилаётган милтиқ ва пулемотларнинг товуши ҳаммаёқни бузарди. Республикачилар ва Эркин Давлат тарафдорлари фуқаролар урушини бошлашганди. О’ Коннелл кўприги яқинидаги бинонинг томида Республикачилар снайпери пойлаб ётарди. Олдида милтиғи ётарди. Елкасига дала дурбини осилганди. Унинг озғин юзи тарки дунё қилган талабанинг юзини эслатар, кўзлари билан атрофга совуқ назар ташларди. Бу теран ва ўйчан кўзлар ажалга тик боқадиган одамнинг кўзларига ўхшарди.
Батафсил
0