Алвидо, эй Гулсари

 
Эски аравани кекса бир киши ҳайдаб борарди. Саман йўрға – Гулсари ҳам жуда қари эди...

Ясси тоғликка тинкани қуритадиган узоқ йўл билан чиқиларди. Яйдоқ Кулранг тепаликларда қишда доим совуқ шамол ер ялаб изғиб юрар, ёзда эса тандирдай қизиб кетар эди.

Бу тепаликлар Танабой учун жон азоби эди. У аравани секин ҳайдашни истамасди. Секин юрса юраги тарс ёрилиб кетай дерди. Ёшлик кезлари туман марказига тез-тез қатнаб туришга тўғри келар, уйга қайтишида у ҳар гал отнинг бошини қўйиб юбориб, тоққа чоптириб чиқиб кетар, уни қамчи билан аёвсиз саваларди. Агарда ҳамроҳлари билан бир аравада кетаётган бўлса, бунинг устига яна аравага ҳўкизлар қўшилган бўлса борми, ерга сакраб тушиб, индамай кийимларини олардида, яёв кетарди. Худди ҳужумга бораётгандай жон-жаҳди билан, қаҳр ғазаб билан юрар ва ясси тоғлик устига кўтарилгандагина тўхтар эди. У ерда кўксини тўлдириб-тўлдириб нафас олиб, пастда ўрмалаб келаётган оғир, катта аравани кутиб турарди. Тез юрганидан юраги гупиллаб урар ва кўкрагида санчиқ турар эди. Ҳар қалай ҳўкизларнинг қадамига қараб, имиллаб келгандан кўра яхши-ку!
Батафсил
0

Байдамтол соҳилларида


Кутилмаганда ёмғир қуйиб берди. Бир зумда пайдо бўлган лойқа сел чуқур жарликларнн ювиб, кекса арчаларни таг-томири билан қўпориб, йўлидаги тошларни суриб-супуриб, даралар оша шарқираб оқарди. Даҳшатли бу оқим ана шундай шиддат билан бориб, Байдамтолга қўшиларди.
Пишқириб, қутуриб оқаётган дарё ўзини қўйишга жой тополмай, дара бўйлаб шовқин соларди. Қош қорайиб қолган бўлса-да, аҳён-аҳёнда ўркач-ўркач ваҳимали қора тўлқинларнииг жон-жаҳди билан қирғоқ томон ташланишини кўриш мумкин эди. Шиддаткор тўлқинлар куч билан тошларга урилар ва парча-парча бўлиб, яна шовуллаганича қайтиб кетарди.
Яна сал ўтмай сув билан қоя тўқнашиб, дарани гулдурос овозлар қоплаб оларди. Тўлқинлар сиғишмаётгандай бир-бирининг устига мингашарди. Гоҳо-гоҳо айғир каби олишиб, осмонга сапчишарди. Дарё тепасидаги пўлат симга осиб қўйган люлкани ҳозир узиб кетаётгандай туюларди.
Батафсил
0

Сомон йўли

 
— Тўлғоной, бояқиш Тўлғонойим, муштипар бошингга тушган ғам-аламлар, сумбул сочларингга кумуш қиров тушириб кетган ўша кунлар эмасмиди? Эсизгина ўрим-ўрим сочлар! Сен бу ерга келганда ҳар гал ҳам бонгқача қиёфада келардинг. Ғам тошлари оғирлашган сайин ҳамма қийинчиликларга бардош бериб, бағри-дилинг ўртаниб, жимгина келиб, жимгина кетсанг ҳам, бошингга қандай мушкул кунлар тушганидан тўла огоҳ эдим.
— Ҳа, Она-эрим, гапирганда иложим қанча. Ёлғиз менгина эмас, урушнинг касри тегмаган битта ҳам оила, биронта ҳам одам қолмаган эди-ку.
Батафсил
0