Шакҳ

 
Шахзод беҳосдан янграган, лекин жуда таниш овозни эшитиб ортига ўгрилди.
Наҳотки у ? Ха у адашиши мумкин эмас, лекин у бу ерда нима қиляпти?! Шахзоднинг дилидаги саволи беҳосдан тилига кўчди:
-Сен бу ерда нима қиляпсан?!
-Ўзбекча гапиринг - қиқирлаб кулганча жавоб қайтради у.
Ундан бундай жавобни кутмаган Шахзоднинг ҳайрати баттар ошди.
У … Жулиан… Француз гўзали. Мохир рассом яратган санъат асаридек беқиёс гўзаллик сохибаси. Шахзод тилни мукамаллалроқ ўзлаштириш мақсадида магистиратурани чет элда давом эттиришга қарор қилди. Улар айнан шу ерда севги шахри Парижда танишдилар. Турли эллардан келган талабалар кўп ўтмай бир оила аъзосидек бўлиб кетишди. Шулар қаторидада Шахзод ва Жулиан ҳам. Улар кўп вақтни бирга ўтказишар, дарсларни ҳам бирга тайёрлашар, дарсдан бўш вақтларида Парижнинг бетакрор нафосатидан бирга бахра олишарди. Эхх у дамларнинг гашти…
Батафсил
0

Армон ёмғири

 
“Уффф нима қилибди севгани бўлмаса, шунга шунчами, шунга уни ёқимсиз, ўқишдан ўзгасини билмайдиган нўноқ қизга чиқариш шартми, нима қилсин ахир севги деганлари унга хеч дуч келмаса, бўлмаса бошқалардан кам жойи йўқ, аълочи, чиройли. Шунчаки у излаган мухаббат хали учрамади холос.”Гули шулар хақида ўйларкан, дугоналарининг гаплари қулоқлари остида янгарагандек бўлаверди. “Умрида бир марта бўлсин севмаган ё севилмаган қиз кўримсиз бўлади!”
Батафсил
0