
Кучли шамол таъсирида деворга урилган дераза шовқини хаёлимни парчалаб, токчада турган бир уюм қоғозни гилам устига ёйиб юборди.
-Эрта баҳорнинг табиати ғалатида, - деганича ойим ойнани қаттиқ беркитди ва сочилган вароқларни йиғиб китоблар ёнига қўйди.
Ташқарига қарадим. Симёғочлардаги лампалар нури атрофида шамолдан кўкка кўтарилган оппоқ чанг айланарди. Ариғимиз бўйига экилган олманинг нимпушти гулбарглари эса тўхтаб қолган сув юзида ғужанак болиб олиб гоҳ у томон, гоҳ бу томон тебранарди.