Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Август 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Қайғу аро тирик шодликлар...


Адабиёт олийгоҳининг бир талабаси сифатида дарсликка киритилган шоир ва ёзувчилардан ўзгасини танимайдиган ёки асарнинг пишиқлигини бестселлерлик меъзони билан ўлчайдиган ҳамкурс тенгқурларим борлиги шахсан мени қўрқувга солади. Бу адабиётшунос сифатида омма билан шоирлар орасида кўприк бўлолишига кўзим етмаганидан эмас, ҳеч қурса ўқитувчи бўлиб борган даргоҳидаги болакайларда худди ўзларидаги каби савиянинг шаклланишида сабаб бўлишига нисбатан қўрқув. Тўғри, бир вақтнинг ўзида ҳаммада адабий савияни шаклланириш имконсиз. Лекин, бўлар-бўлмас ёзмалар бизни тобора чалғитиб ётган бир вақтда пухта намуналарни атрофга  кенгрооқ таништириб борсак, ҳеч бўлмаса ўша муаммога зарба беришни бошлаган чиқармиз. Қуйида ана шу мақсадда ёзилган фикрлар.

ИЖОДКОР “ЖУНУН”И ҲАҚИДА


Чинакам ижодкорнинг бир феъли, жунуни бўладики, ҳар доим ҳам уларни назоратда тутиб туриб бўлмайди. Ижодкордан оддий одамлардан кутиладиганларни кутиш, таъбир жоиз бўлса, бичилган қулнинг оила қуриб фарзандли бўлишини кутишдек гап. Ахир, ижодкорнинг ана ўша жунуни туфайли ҳам сиз яхши қўшиқларга, эсда қоладиган ҳикояларга, саҳна асарларию бошқа санъат неъматларига эга бўласиз, унутманг! Сиз ёддан айтиб юрадиган шеърни туғиб берган ана ўша жунун, кези келганда, сиз кўниккан доиралардан чиқиб, кўнглингизни қаттиқ оғритиши мумкин. Зеро, яратувчи ва бузувчи кучнинг манбаи кўпинча бир бўлади...