Саҳифалар
Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Азим Суюн ва Ғилон

Эслаб-эслаб...

Тушлик вақти эди. Ҳикоянавис акамиз Салим Абдураҳмон қўнғироқ қилиб қолди. Одатий салом-аликдан сўнг мақсадга кўчди. 
–    Бугун “Маҳалла” телеканали устоз билан кўрсатув қилаётган экан.
Шунга “Шогирдларингиздан интервью оламиз”, дейишибди. Вақтингиз қандай?
    2017 йилнинг январ-февраль ойлари қишлоқдан Пойтахтга иш излаб келган, айни Салим ака қўнғироқ қилган кунларда ғирт бекор эдим. “Жон” деб рози бўлдим. “Қайдасан, Дўрмон”, дея йўлга отландим. Қалбимни ажиб туйғулар қуршаб олди. Улуғ бир шоирга шогирд сифатида ёнида туриш масъулияти мени енга бошлади. Йўл-йўлакай нима ҳақида гапиришни ўйлаб бордим.

Қайғу аро тирик шодликлар...


Адабиёт олийгоҳининг бир талабаси сифатида дарсликка киритилган шоир ва ёзувчилардан ўзгасини танимайдиган ёки асарнинг пишиқлигини бестселлерлик меъзони билан ўлчайдиган ҳамкурс тенгқурларим борлиги шахсан мени қўрқувга солади. Бу адабиётшунос сифатида омма билан шоирлар орасида кўприк бўлолишига кўзим етмаганидан эмас, ҳеч қурса ўқитувчи бўлиб борган даргоҳидаги болакайларда худди ўзларидаги каби савиянинг шаклланишида сабаб бўлишига нисбатан қўрқув. Тўғри, бир вақтнинг ўзида ҳаммада адабий савияни шаклланириш имконсиз. Лекин, бўлар-бўлмас ёзмалар бизни тобора чалғитиб ётган бир вақтда пухта намуналарни атрофга  кенгрооқ таништириб борсак, ҳеч бўлмаса ўша муаммога зарба беришни бошлаган чиқармиз. Қуйида ана шу мақсадда ёзилган фикрлар.

Халқ шоирини халқ ҳам таниши керак!


Доим бир нарсани ўйлайман, одам боласи фаришта бўлолмайди. Демак, у расмлар кўргазмасига кириб борганда ўзининг кечинмаларини ёки ўз дидага хос расмни қидиради, кафега кириб борганда бегона таомни буюрмайди. Ўзига таниш бўлган маҳсулотлардан тайёрланган егулик айтади. Бозордан ҳам ўз эҳтиёжига қараб, харид қилади. Хўш, халқ ижодкордан нимани кутади?
Очиғини айтганда, бугунги адабий жараён ҳаволаниб кетди. Ким одамларга тушунарсиз руҳда ёзса, ўшанинг ошиғи олчи бўладигандек кайфият пайдо бўлмоқда.

Нимани ёритиш ёки ўқиш керак?

Интернет оламида муҳим ижтимоий-сиёсий мавзуларни ёритадиган кўплаб журналист ва блогерларни ўқиб бораман. Жасоратлари ва фидойиликлари таҳсинга лойиқ. Улар бугун катта кучга ва аудиторияга эга бўлиб боряпти. Ўз сўзи бор оммавий ахборот воситалари ва алоҳида муаллифларнинг каналлари ижтимоий ҳаётимизда жуда катта ўринни забт этган ва шундай бўлиши ҳам керак. Бироқ бошқаларга билим ва маърифат тарқатишни мақсад қилган сайтлар ва каналларнинг аҳамиятини улардан кам санамайман.