Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Август 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






"Занглаб ётар битта ўқ, халқим!"



Бундан 2-3 йил аввал Андижонда, араб саркардаси Қутайба ибн Муслим зиёратгоҳи давлат маблағлари ҳисобидан қайта таъмиррлангани ҳақида ўз муносабатимни билдиргандим, Қиличмозор қишлоғи ҳудудида Қутайба ўз сафдошлари томонидан ўлдирилгач, кейинчалик бу ерда унинг мақбараси бунёд этилган. Анча таъмирталаб аҳволга келиб қолгач, Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан бу қадамжо обод қилинди. Балки, Қутайба юртимизни ислом нури билан нурлантиришга ҳисса қўшгандир. Аммо, унинг исломиятга қадар бўлган маданиятимизни ер билан яксон қилганини ҳам унутмаслик кераклигини айтиб ўтгандим, ўшанда.
Яқинда Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан юртимизни босиб олиш чоғида ҳалок бўлган 24 нафар рус аскари шарафига бунёд этилган Авлиё Георгий бутхонасининг қайта таъмирланиши ҳақида турли фикрлар пайдо бўлди.

Тили азизнинг эли азиз

(ХХ аср жадид услубида)

    Элларни, қайсики рўйи заминда кучлик бўлган, ўз айтарини ўтказадиган миллатларни жамлайликда тил хусусида бир гурунг қилайлик. Ҳар ким ўз тили ва унинг ҳозирги иқтидори ҳақида сўз айтса.
Аввал инглиз элига навбатни берсакда, қулоқ тутсак, у айтар: “Манинг тилим икки аср ошдики оламни боғловчи, илмни чоғловчи, мағриб-у машриққа, ғариб-у бошлиққа урф бўлган подишо тилдир. Халқлар болаларида манинг тилимни ҳосил қилмоқ учун жаҳд қиладур, буни барча биладир, кўп гапирсам юк бўладир. Кимсаки тилимни хор қилса, ўзи авом қоладир”, дейдию гердайганча бошқаларга жим қулоқ солар.
     Гални фаранги олиб дейди: “Тиллар салтанатида фаранг тилимнинг собиқ қироллиги ҳурматидан олам аҳли манинг замбонимни кўп эҳтиром қилгай. Зеро, манинг тилим фасоҳатидан, ҳам нафосатидан иславян-у рус, Оврупаю Африко қувват олиб барака топганини биларсиз. Башар тилимни муҳаббат забони дея бугун кўнгил ҳисларини унингла изҳор қилар. Юртимда кимки тилимга беэътибордир, анинг рўзғорига мушкули бордир” дея, у-да кеккайиб мақомин олгай.