Узоқлашув

 
Хаёл – ёмон, дейдиганлар ҳақ. Одам, аччиқдир, шириндир, хаёл билан бўлиб, кўп нарсадан, ҳатто, ўзидан ҳам узоқлашиб кетиши мумкин. Узоқлашув ва Танишув. Жуда қизиқ… Талаба эдим. Қаҳратон қиш. Янги йил арафасида таътилга чиқдик. Пойтахтдан уйга – Чироқчи туманидаги Кўкдала қишлоғига кетишим керак. Поездга чипта олишга улгурмадим. Одатда, байрамолди йўловчи кўп бўлади. Транспорт нархи ҳам шунга яраша – осмонга сапчийди. Чамаласам, таксига ҳам пулим етмайди. Ноиложман. Айланиб ҳам, ўргилиб ҳам нисбатан арзон улов – жонажон автобусда кетишга мажбурман. Автобус зўр-да! Ҳаётда ҳеч учрашмаган, танимаган одамлар билан маълум муддат «яқин таниш» бўлиб борасан. Манзилингга етдингми, хайрлашасан-да, кетасан. Кейин уни ҳаётингда яна кўрсанми-йўқми айтиш қийин. Бунинг аҳамияти йўқ аслида. Лекин шундай йўловчи-йўлдошларга дуч келасанки, улар ҳаётингда туб бурилиш ясаб юбориши ҳам мумкин.
Батафсил
0

Қанотсиз қушлар

 
Шаҳардаги “Меҳрибонлик уйи” директори Илёс Икромович кутилмаган ташвишга қолди. Ахир кимсан, шаҳарнинг олд бойваччаларидан би­ри саналмиш Мурод Ҳикматович “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси Гулбаҳор исмли қизни ўз арзандаси Шерзод учун келинликка сўраб келди!
Илёс Икромович икки ўт орасида қол­ди. Ўзича уйи­да хотинига маслаҳат солган бўлди.
“Яхши таклиф, – деди хотини ўйчан бир қиёфада, – лекин барибир эҳтиёт бўл­ган тузук. Деддўмдаги қизларнинг кўнг­ли ярим. Тағин қош қўяман деб кўз чи­қар­манг.”
Илёс Икромович эртаси куни ишга боргач, хонасига киришдан олдин ҳар кун­гидек ҳовлини бир айланиб чиқди. Ке­йин Гулбаҳорлар ўқиган гуруҳда тарбиячи бўлган, ҳозир ҳам Гулбаҳорни ўз қизидек кўрувчи Ҳамида Саломовани ёнига ча­қир­ди.
– Ассалому алайкум, Илёс Ик­ромович, – икки юзи қип-қизил, дўм­боққина аёл директор билан рўбарў келди.
– Ваалайкум ассалом. Яхшимисиз? Болаларнинг кайфияти қандай? – Илёс Икромович одатий саволни берди.
– Яхши, – бош силкиди Ҳамида опа. – Ҳар доимгидек… бўлади.
– Тинчликми?
– Ҳа…
– Яхши, – Илёс Икромович бир енгил нафас олди. – Ҳамидахон, менга Гул­баҳорни чақириб беринг. Хонамга кирсин.
– Хўп, – Ҳамида опа директорга қараб бошини қи­мирлатди-ю, ичидан «тинчлик эканми, у кишининг болаларни алоҳида чақирадиган одатлари йўқ эди», деган шубҳа ўтди.
Болалар нонушта қилиб бўлишгач, Ҳамида опа қизлар билан чеварлар хонаси томонга кетаётган Гулбаҳорни чақирди ва директор сўраганлигини айтди.
Батафсил
0

Қақнус қанотидаги умр

 
У менинг тўнғич фарзандим, кўзимнинг оқу қораси эди: унинг бу кўҳна дунёга келиши, илк марта гўё она қорнидаги тафтли ва оромбахш ҳаёти бузилганидан кўнгли қаттиқ озор чеккандек, дафъатан чинқириб йиғлаб юбориши жисму жуссамдаги мудроқ тортган туйғуларимни бирдан жунбушга келтирган, тушкун ва зерикарли, имиллаб кечаётган ҳаётимга ранг ва мазмун олиб кирган эди, йўқ, йўқ, унинг дунёга келгани ҳақидаги хушхабарни эшитиб туриб, гўё узоқ йиллардан буён ҳаётнинг қоронғи пучмоқларидан жоним ҳалак бўлиб излаб юрган муқаддас нарсани кутилмаганда топиб олгандек, қувончдан ўзимни буткул йўқотиб қўйган, юрагим азбаройи орзиқиб кетганидан, тўйиб-тўйиб йиғлагим келган эди.
Батафсил
0