Изабелла

 
Герцог Браччано, яъни Паоло Орсини хотинининг вафотидан сўнг ғалати ҳунарлар чиқара бошлади. У Тоскан герцогининг йигирма бир ёшли қизи Изабелла Медичига уйланди. Бу никоҳнинг
бошида куёв ва келиннинг ота-оналари туришди. Тўй узил-кесил аниқ бўлгандан сўнг кекса Орсини ўғлини чақиртирди-да, баландпарвоз ва таъсирли сўзлар билан бу никоҳнинг нечоғлиқ манфаатли эканини далил-исботлар билан унинг миясига қуйди. Паоло тишини тишига қўйиб, унинг гапларини охиригача тинглади. Нима бало, деб ўйладиу, отам қандайдир ясси кўкрак, сариқ машак, миясига хурофот ин қурган бир роҳибани менга хотинликка олиб бермоқчими дейман. Паоло ҳамма гапни у қулоғи билан эшитиб, бу қулоғидан чиқарди-да, кекса Орсинига бошини эгиб миннатдорчилигини билдирди, сўнг тўп ўйнагани чиқиб кетди.
Батафсил
0

Таскин топган рашк

 
Романатх Шилга қарашли уч қаватли уйнинг энг юқорисида Гопинатх Шилнинг хотини Гирибала турар эди. Унинг ётоқхона эшиги олдида гулдонларда жасмин ва атиргуллар ўсарди. Томдаги майдончанинг атрофи баланд қилиб ўраб олинган, кўчага қараб туриш учун ҳар ер-ҳар еридан дарчалар очилган эди.Ётоқхона деворида европалик хотинларнинг кийимда ва яланғоч бўлиб тушган суратлари осилиб турарди. Уй тўридаги катта ойнада ўн олти яшар уй бекасининг акси кўринганда, у ҳуснда суратлардаги гўзаллардан сираям қолишмас эди.
Батафсил
0