Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Август 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






ЗУЛФИҚОР



Адабиёт яшаса – миллат яшар!
Абдулҳамид Чўлпон


АДАБИЁТ – НЕ ДЕМАК?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Туркий халқлар адабиёти тарихида биринчилардан бўлиб насрда ривоятлардан ҳикоят, ҳикоятлардан қисса яратишни бошлаб берган Носириддин Бурҳониддин ўғли Рабғузийнинг “Қиссаси Рабғузий” китобида баён этиладики, Одам алайҳиссаломга Ҳақ субҳанаҳу таолло ўз руҳидан пуфлаб жон ато этар экан, жон бурун бўшлиғига кирди ва Одам сафийуллоҳ аксирдилар ҳамда Аллоҳнинг изни-иродаси ила “Алҳамдулиллаҳ” лафзини айтдилар. Бу инсоният тарихидаги илк СЎЗ эди. Ва шу илк СЎЗ яратганга ҳамд айтиш билан бошланганлиги инсониятга тил-забон аввало Ўзига ибодат қилиши учун берилганлигини англатади.