Қалб ўғриси

 
Интернет бошқача экан барибир. Дўстлар кўп. Хоҳлаган гапларингни ёзаоласан. Яна ҳамма сени тушунади. Бир-икки ҳафтадан буён Зебо исмли бир қиз билан ёзишиб юрибман. Яхши қиз экан. Дарров одамни тушунади. Тўғриси, исми Зебо эканлигини кечги бедорлик билан ўтган тунларимизнинг бирида билдим. Жисми ҳам исмига монанд бўлса-я! Зебо!..Зебо билан илк бор ижтимоий тармоқлардаги “Кўнгил гулшани” гуруҳида танишиб қолганмиз. Ўша куни мен гуруҳга янги “пост” қўйгандим. Кирсам, янги изоҳ қолдирилган экан. Жуда ажойиб! Бунча ақлли бўлмаса бу қиз, деб ўйладим.
Батафсил
0

Ғулом Назар

 
Ватан,деса остонамни кўзга суртгум,
Ахир,у жой ибтидодир ҳикмат деган.
Онам қадам босар ўша тупроқ ҳовли,
Пойларини қучиб ётган Жаннат экан.

Отам асли ўргатгани ерни севиш,
Содиқ бўлар,мардлик бўлар эр овози.
Имони бут инсонларни мўмин демиш,
Бир қарич ер бўлар балки жойномози.
Батафсил
0